Ҳали тақдим этилмаган Galaxy S10 Plus’ни ишлаётган ҳолида «жонли» томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1547
  •  17.01.2019 12:01

Ҳали тақдим этилмаган Galaxy S10 Plus’ни ишлаётган ҳолида «жонли» томоша қиламиз!

Samsung компанияси Galaxy S10 туркумидаги смартфонларнинг тақдимот кунини расман эълон қилган. Уларнинг 24 февралдан сотувга чиқиши ҳам маълум, аммо улардан айримларининг «жонли» видеолари ҳамда расмларини чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: «Жонли» Galaxy S10 жамоат жойида «қўлга тушди»!

Энди эса ушбу туркумнинг энг «катта» вакили – Galaxy S10+ моделининг ҳам ишлаётган ҳолидаги «жонли» сурати чиқди. Уни Жанубий Кореядаги Сувон университети кампусининг автобусида расмга олишган:

Ушбу расмни тарқатган Reddit фойдаланувчисининг таъкидлашича, смартфон китобсимон ғилофда бўлган. Тўғри, расмнинг сифати анчагина паст, аммо у Galaxy S10 Plus моделининг илк ҳақиқий суратларидан биридир. Унда экраннинг юқори ўнг бурчагида қўшалоқ селфи-камера учун очилган «тирқиш» яққол кўриниб турибди.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ ҳам Geekbench’да: яна бир карра уят, Samsung, уят!..

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!