Ҳали тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL камерасини iPhone XS Max билан таққослаб кўришди. Натижалар ҳайратланарли!

  •   DiMaX
  •  1277
  •  06.10.2018 15:25

Ҳали тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL камерасини iPhone XS Max билан таққослаб кўришди. Натижалар ҳайратланарли!

Google компаниясининг Pixel 3 ҳамда Pixel 3 XL смартфонлари тақдимоти 9 октябрга мўлжалланган. Аммо ҳозиргача уларнинг кўплаб хусусиятлари фош бўлган, «жонли» расм ва видеолари чиққан, ҳатто сотувга ҳам қўйилган!

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL аллақачон «қора бозор»да сотиляпти! (+«жонли» видео ва суратлар)

Шунингдек, Google Pixel 3 XL ҳамда iPhone XS Max смартфонлари фотокамераларининг имкониятлари таққосланган биринчи синов натижалари эълон қилинди. Қуйидаги суратларда уларга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Кўриб турганингиздек, илк суратда Google Pixel 3 XL камерасида оқ рангнинг баланси яхши берилган ва у реал тасвирга жуда яқин. Қуйидаги иккинчи расмда ҳам битта манзаранинг ўзи «қидирув гиганти»нинг флагмани туширган вариантда яхшироқ кўринади.

Айтиш керакки, юқорида суратлар нисбатан кичрайтирган ҳолда жойланган. Уларни тўлақонли ўлчамда томоша қилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

Дарвоқе, мазкур флагманларидан ташқари, Google тақдимотга яна битта антиқа гаджет ҳам тайёрлаган...

ЎҚИНГ: Google арзон мини-смартфон ҳам тақдим этяпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!