Ҳали тақдим этилмаган ҳамёнбоп Huawei P Smart (2019) камерофонини ҳар томонлама томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1883
  •  12.12.2018 14:41

Ҳали тақдим этилмаган ҳамёнбоп Huawei P Smart (2019) камерофонини ҳар томонлама томоша қиламиз!

Хитойлик техногигант яқин орада арзон нархли Huawei P Smart (2019) смартфонини намойиш этиши кутилмоқда. Allround-PC нашри эса унинг айрим жиҳатлари ҳақидаги маълумотларни ва ҳар томонлама кўринишини акс эттирувчи рендер суратларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Энг зўр процессорли энг арзон Huawei смартфонини «жонли» суратлар ва видеода томоша қилинг!

Суратларга кўра, 2019 йилги Huawei P Smart моделида дисплейнинг тепасида томчисимон ихчам «ўйиқ» мавжуд, динамик эса экран роми остига яширилган. Орқа панелнинг юқори чап бурчагида қўшалоқ камера, ўртасида эса бармоқ изи сканерига кўзимиз тушади.

Корпуснинг пастки қиррасида microUSB порти ва стандарт қулоқчин тирқиши мавжуд.

Шунингдек, манба Huawei P Smart (2019)’нинг техник тафсилотларини ҳам маълум қилган. Уларга ишонсак, смартфоннинг диагоналига 6,2 дюймлик экрани 2340х1080 пикселлик тасвир аниқлигига эга. Аппарат таъминотининг асосини Kirin 710 процессори ташкил этади. Қурилманинг тезкор хотираси 3, доимий хотираси эса 64 гигабайтлик. Бош камера 2 ва 13 мегапикселли датчикларни ўз ичига олади, селфи учун эса 8 мегапикселлик камера қўлланган. Корпусининг ўлчамлари 155,2х73,4х8,0 миллиметрга, вазни эса 160 граммга тенг. Смартфоннинг «қувват тоши» эса 3400 мА/соатлик аккумулятор ҳисобланади.

Huawei P Smart (2019)’нинг аниқ нархи ва тақдимот санаси ҳозирча айтилмаяпти. Аммо компаниянинг айрим русумлардаги смартфонларини 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!