Ҳали тақдим этилмаган Honor Watch’ни илк суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  519
  •  30.10.2018 13:51

Ҳали тақдим этилмаган Honor Watch’ни илк суратларда кўрамиз!

Хитойлик техногигантга қарашли Honor компанияси 31 октябрга тақдимот маросими белгилаган. Ушбу анжуманда у Honor Magic 2 русумли флагман смартфони, Honor Water Play 8 планшети ҳамда Honor Watch смарт-соатини расман намойиш этади.

ЎҚИНГ: Honor флагман смартфони билан бирга «ақлли» соат ҳам тайёрлабди!

Honor Watch’нинг биринчи расмларини боягина Англиянинг T3 ресурси эълон қилди. Суратларга қараганда, ушбу «ақлли» соат ташқи кўринишидан Huawei Watch GT смартвотчини эслатади, фақат дизайни спорт услубига мойилроқ.

Кўриб турганингиздек, Honor Watch ҳам иккита бошқарув тугмачасига эга. Унинг силикондан ишланган тасмачаси эса қора-қизил рангда.

ЎҚИНГ: Швейцарияликлар Apple Watch’га жавобан «анти-ақлли соат» ишлаб чиқаришди

Honor бренди остидаги смарт-соат Huawei дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган Lite OS операцион тизимига эга бўлиши кутилмоқда. Мазкур гаджет юрак уришини ўлчовчи TrueSeen 3.0 сканерига, жойлашувни аниқловчи GPS ҳамда контактсиз тўловга мўлжалланган NFC модулларига эга бўлиши айтилган. Яна миш-мишларга кўра, аккумулятори кучли бўлиб, барча функциялари ёқиқ ҳолида ҳам қуввати 7 кунга етади.

Honor Watch сотувга қачон чиқиши ҳозирча аниқ эмас, нархи эса тахминан 200 АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса айрим компанияларнинг турли русумлардаги смарт-соатлари ва «ақлли» билагузукларини онлайн тарзда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: LG Watch W7 – битта қувват билан 100 кунгача ишловчи гибрид смарт-соат!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!