Ҳали тақдим этилмаган Huawei Mate 20 Pro «жонли» суратларда!

  •   DiMaX
  •  1083
  •  07.09.2018 18:41

Ҳали тақдим этилмаган Huawei Mate 20 Pro «жонли» суратларда!

Хитойлик техногигант ўзининг Huawei Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro флагманларини 16 октябрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида тақдим этиши кутилаётир. Бу икки модел айни дамдаги энг қудратли процессор – Kirin 980 базасидаги илк смартфонлар бўлади.

ЎҚИНГ: IFA 2018: Энг қудратли – 7 нанометрлик илк процессорни Huawei тақдим этди!

Гарчи ишлаб чиқарувчининг ўзи бу смартфонларини ҳали кўрсатмаган бўлса-да, инсайдерлар аллақачон Huawei Mate 20 Pro моделининг «жонли» суратини Weibo ижтимоий тармоғига чиқариб юборишди.

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, фотосуратларда Huawei Mate 20 Pro дизайнининг аввалги хабарларда айтиб ўтилган асосий ўзига хосликлари намоён бўлиб турибди. Яъни, катта экранининг тепа қисмида «кемтик» мавжуд, унинг қирралари думалоқланган.

ЎҚИНГ: Huawei энг бақувват аккумуляторли флагманини тайёрлади

Шунингдек, мана бу суратда унинг орқа томонидан кўриниши акс эттирилган:

Huawei Mate 20 Pro асосий камераси ноодатий «квадрат» шаклдаги сенсорлар ва фоточақноққа эга. Унинг дактилоскопик датчиги экранига интеграциялашган бўлиши тахмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Энг ромсиз ва «учта кўзли» Mate 20 Pro «жонли» суратда: у Vivo NEX ва Mi Mix 3’ни «чангида қолдиради»!