Ҳали тақдим этилмаган Huawei Mate 20 Pro уч рангдаги расмий суратларда!

  •   DiMaX
  •  578
  •  25.09.2018 12:38

Ҳали тақдим этилмаган Huawei Mate 20 Pro уч рангдаги расмий суратларда!

Huawei келаси ойнинг 16-санасида ўзининг флагман смартфонлари – Mate 20 ҳамда унинг Pro-версиясини расман намойиш этади. Компания бу қурилмаларга жамоатчилик эътиборини тортишнинг антиқа йўлларини қўлламоқда, ҳатто рақибларини калака қилишдан ҳам тоймаяпти.

ЎҚИНГ: Аллақачон дўконларга «кўринмас» Huawei Mate 20 Pro флагмани чиқди

Ҳали тақдимотгача вақт бор, аммо бизда Huawei Mate 20 Pro флагманининг дизайнига ҳозирданоқ баҳо бериш имконияти мавжуд. Унинг уч хил ранг вариантидаги расмий рендерлари интернетга чиқиб кетди. Уларга қараб, қурилманинг айрим техник хусусиятлари борасида ҳам асосли тахминлар қилса бўлади.

Суратларда Huawei Mate 20 Pro қора, мовий ва градиент рангларда намоён бўлаётир.

ЎҚИНГ: Mate 20 тақдимоти анонсида Huawei яна Apple’ни масхара қилди

Стандарт версиясидан фарқли равишда, ушбу флагман экранида кенг «кемтик» мавжуд. Бу эса фойдаланувчини қиёфасидан таниш учун илғор камералар тизими бўлишидан далолат бераётир.

Орқа панелда бармоқ изи сканери кўринмаётганига қараганда, хитойлик гигант Mate 20 Pro моделида дактилоскопик датчикни дисплейнинг ўзига интеграция қиляпти.

Оригинал тарзда жойлашган уч модулли Leica камераси эса, тарқалган маълумотларга кўра, сув остида ҳам суратга олиш имкониятига эга.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 20 Pro: «сувости режими» сири ошкор бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!