Ҳали тақдим этилмаган Huawei Nova 2 ҳамда Nova 2 Plus ҳақида янги маълумотлар чиқди

  •   DiMaX
  •  2265
  •  15.05.2017 16:08

Ҳали тақдим этилмаган Huawei Nova 2 ҳамда Nova 2 Plus ҳақида янги маълумотлар чиқди

Жорий ойнинг бошларида Хитой сертификация маркази – TENAA’да Huawei Nova 2 ва унинг «плюсли» модели ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Энди эса, SlashLeaks сайти ҳали тақдим этилмаган ушбу иккита смартфоннинг реклама тасвирларини чоп этди. Бундан ташқари, қурилмаларнинг айрим техник тафсилотлари ҳамда чиқиш вақти ҳам маълум бўлди.

Нималарни кўрсатишган экан?

Реклама плакати мазкур девайсларда ёнма-ён жойлашган иккита чақноқли қўш камера мавжудлигини тасдиқлади. Тўғри, эълон қилинган сурат камеранинг ёки датчикларнинг бирор хусусияти ҳақида маълумот бермайди. Аммо мазкур смартфон пушти, кўк ва яшил рангларда сотувга чиқарилишини кўрсатиб турибди. Шунингдек, бармоқ изи сканери ҳам гаджетнинг орқа панелида жойлашганлиги маълум.

Яна нималар маълум?

Ушбу икки гаджет ҳақидаги янги маълумотлар қисман аввалдан маълум жиҳатларни тасдиқлайди.

Хуллас, Nova 2 моделида диагонали 5,1 дюймга тенг FullHD-экран ўрнатилади. Nova 2 Plus дисплейи ҳам шунақа сифатда, аммо ўлчами йирикроқ – 5,5 дюймли.

Тақдим этилмаган моделлар, аввал тарқалган миш-мишлардагидек Hisilicon Kirin 660 чипи эмас, балки янги Snapdragon 660 процессорида ишлайди. Уларнинг аккумулятори 3000 мА/соат сиғимга эга бўлади. Смартфонлар Emotion UI қобиғидаги Android 7.0 операцион тизимида фаолият юритади.

Чиқиш вақти ва нархи

Бошқа бир реклама плакатига кўра, Huawei Nova 2 ҳамда Nova 2 Plus моделлари 26 май куни тақдим этилади.

Бироқ уларнинг аниқ нархи ҳозирча маълум эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!