Ҳали тақдим этилмаган Huawei P20 бенчмаркда Galaxy S9 ва Xperia XZ2 билан беллашди

  •   DiMaX
  •  1587
  •  15.03.2018 12:43

Ҳали тақдим этилмаган Huawei P20 бенчмаркда Galaxy S9 ва Xperia XZ2 билан беллашди

Хитойлик техногигантнинг Huawei P20 смартфони самарадорлигини машҳур Geekbench сервисида синаб кўришди. Афтидан, компания бу модели билан айтарли мақтана олмайди...

ЎҚИНГ: Машҳур инсайдер Huawei P20 флагманларининг дизайнини тўлиқ фош этди!

Айтиш керакки, Huawei P20 аппарат таъминотида бирор кутилмаган янгилик йўқ. Унга ҳам худди ўтган йилги Huawei Mate 10 смартфонига жойланган Kirin 970 процессори қўйилган. Ушбу чип 2,4 гигагерцгача такт частотасида ишловчи саккизта ядрони ўзида жамлаган. 4 гигабайт ҳажмли тезкор хотирага эга бўлган бу телефон Android 8.1 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Кутилганидек, Huawei P20 самарадорлиги Mate 10 даражасида бўлиб, у Samsung Galaxy S9 ҳамда Sony Xperia XZ2 моделларидан салкам икки баравар паст кўрсаткичларни намоён этди. Мана, бу смартфонларнинг якка ядроли тестда олган балларини таққослаймиз:

Кўп ядроли синовда ҳам Huawei P20 ҳеч қандай «мўъжиза» кўрсатмаган:

Дунёнинг учинчи рақамли смартфонсози ўзининг Huawei P20 Lite гаджетини 20 мартда, Huawei P20 ва P20 Pro девайсларини (ва эҳтимол, энг қиммат P20 Porsche Edition моделини ҳам) 27 декабрда намойиш этади. Кутайлик-чи, балки «Pro» версияси рақобатчиларнинг флагманларидан устунроқ натижа кўрсатар.

ЎҚИНГ: Huawei P20 Pro камераси уч каррали зумга эга бўлади (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.