Ҳали тақдим этилмаган Huawei P30 Pro камерофонини компания раҳбари «жонли» кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  1206
  •  01.03.2019 10:49

Ҳали тақдим этилмаган Huawei P30 Pro камерофонини компания раҳбари «жонли» кўрсатди!

Хитойлик техногигант куни кеча ўзининг инқилобий ишланмаси – Huawei Mate X буклама смартфонини тақдим этганди. Энди унинг энг кутилаётган янги маҳсулотлари – Huawei P30 ҳамда P30 Pro флагманларидир.

ЎҚИНГ: Huawei P30 флагманларининг намойиш куни расман эълон қилинди (+расмий видео)

Ушбу смартфонлар бир неча бор сифатли рендерларда кўрсатилган эса-да, уларнинг «жонли» суратлари ҳеч учрамаётган эди. Ниҳоят, кеча – 27 февраль санасида Huawei Devices ижрочи директори Ричард Ю (Richard Yu) қўлида Huawei P30 Pro билан «қўлга тушди».

Ричард Ю қўлидаги смартфон худди ўша рендерларда акс эттирилган Huawei P30 Pro флагман камерофонига ўхшайди. Жуда ҳам аниқ кўринмаётган эса-да, уни шубҳасиз таниб олиш мумкин. Ахир, лазерли автофокус ва фоточақноқли, тўрт модулли камерага эга бошқа модел йўқ-да!

Ушбу расмларни турли инсайдерлик маълумотларини эълон қилиши билан машҳур бўлган SlashLeaks ресурси тарқатган. Бундан ташқари, мазкур сайт Вьетнамда туширилган «жонли» расмларни ҳам эълон қилган.

Уларда Huawei P30 Pro аниқ ва сифатли тасвирларда акс этган.

Эслатиб ўтамиз, Huawei P30 ҳамда Huawei P30 Pro флагманларининг тақдимоти 26 март куни Парижда бўлиб ўтади.

Ҳозиргача савдога чиқарилган айрим Huawei смартфонларини эса аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда сотиб олсангиз, омадингиз чопиб, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Huawei P Smart 2019 қандай смартфон: таҳлил ва тавсиф