Ҳали тақдим этилмаган Huawei P30 Pro’ни қадоғидан олиб томоша қиламиз! («жонли» видео ва суратлар)

  •   DiMaX
  •  1032
  •  25.03.2019 11:10

Ҳали тақдим этилмаган Huawei P30 Pro’ни қадоғидан олиб томоша қиламиз! («жонли» видео ва суратлар)

Хитойлик техногигант эртага – 26 март куни Париж шаҳрида ўзининг Huawei P30 ҳамда P30 Pro смартфонларини намойиш этади. Terabayt.uz сайти эса аллақачон уларнинг бир нечта «жонли» суратлари ва видеосини ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: Huawei P30 ва P30 Pro мисли кўрилмаган функцияларга эга! (+«жонли» суратлар)

Slashleaks ресурси эса Huawei P30 Pro камерофонининг янги «жонли» расмларини эълон қилди – уларда флагманнинг қадоғидаги муҳим маълумотлар ҳам акс этган.

Қуйидаги суратда Huawei P30 Pro ёқиқ ҳолида намойиш қилинган:

ЎҚИНГ: Huawei Nova 4e (ёки Huawei P30 Lite) тақдим этилди – «уч кўзли» селфифон!

Мана, расмлардан бирида Huawei P30 ҳамда Huawei P30 Pro қутилари ёнма-ён қўйиб кўрсатилган:

Қадоқдаги маълумотларга кўра, Huawei P30 Pro версияларидан бири 8 ГБлик тезкор ва 256 ГБлик доимий хотирага эга; унинг градиент тусли ранги эса расман Breathing Crystal деб номланади:

ЎҚИНГ: Huawei Mediapad 7 Lite планшети тавсифи: 7 дюймли ҳамёнбоп кўмакчи

Шунингдек, интернетда Huawei P30 Pro камерофони «жонли» кўрсатилган видеолавҳа ҳам пайдо бўлди:

Айтиш керакки, Huawei компаниясининг турли русумлардаги смартфонларини 825 222 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Huawei Mate X’ни аллақачон Aliexpress’дан сотиб олиш мумкин, фақат нархи қўрққулик!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!