Ҳали тақдим этилмаган Nokia X7 смартфонини илк расмий суратларда томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  724
  •  15.10.2018 17:03

Ҳали тақдим этилмаган Nokia X7 смартфонини илк расмий суратларда томоша қиламиз!

HMD Global компанияси яқиндагина атиги 150 долларлик Nokia 3.1 Plus смартфонини расман намойиш этган эди. Эртага – 16 октябрга эса у яна битта тақдимот белгилаган.

ЎҚИНГ: Кейинги ҳафтадаёқ Nokia X туркумида яна битта янги смартфон чиқяпти!

Афтидан, компания энди «кемтик»ли экранга ва модуллари тикка жойлашган қўшалоқ камерага эга Nokia X7 моделини намойиш этса керак. Бугун мазкур смартфоннинг олд ва орқа томонлари кўрсатилган илк расмий суратлари тарқалди.

Nokia X7 дизайни борасида сюрприз кутишга ҳожат йўқ: фотосуратларда унинг дисплейи кенг «ўйиқ» ва пастида энли ромга экани кўриниб турибди. Асосий камераси тикка жойлашган қўш объективга ва ёруғлик-диодли фоточақноққа эга. Пастроғида эса бармоқ изи сканери ўрин олган. Расмларга қараганда, корпуснинг орқа қопқоғи шишадан ишланган, у қизил, кумушранг ва мовий тусли вариантларда тақдим этилади.

Аввалроқ мазкур компания ушбу смартфони ҳақидаги маълумотларни билмасдан сайтга чиқариб юбориб, сўнг дарров яширган эди.

ЎҚИНГ: Nokia кутилмаганда X7 смартфонини намойиш этди

Афсонавий бренднинг Nokia X7 модели диагоналига 6,18 дюймлик суюқ кристалли экранга (IPS матрицали) эга, унинг тасвир аниқлиги эса 2246x1080 пикселли (Full HD+ форматида). Nokia X7 моделига Snapdragon 710 чипсети ўрнатилган, у тезкор ва доимий хотираси 4/64 ҳамда 6/128 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади. Булардан ташқари мазкур гаджетга microSD форматли хотира картаси ҳам тушади. Асосий камераси 13 + 12 мегапикселли, селфи-камераси эса 20 мегапикселли датчикларни ўз ичига олади. Аккумуляторининг ток сиғими 3400 мА/соат бўлиши ва 390 долларга баҳоланиши айтилмоқда.

Эҳтимол, Nokia яқинда адашиб мақтаниб юборган смартфон шу бўлса керак...

ЎҚИНГ: Nokia билмасдан янги – «мегадисплей»ли смартфонини кўрсатиб мақтанди (+расмий видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!