Ҳали тақдим этилмаган Redmi 8 кутилганидан ҳам арзон нархда сотувга чиқди!

  •   DiMaX
  •  4206
  •  05.10.2019 10:45

Ҳали тақдим этилмаган Redmi 8 кутилганидан ҳам арзон нархда сотувга чиқди!

Xiaomi юз доллардан ҳам арзон Redmi 8A қурилмасини сентябрнинг охирида тақдим этган эди. Кейин эса компания яна бир ҳамёнбоп – Redmi 8 смартфонининг намойиш кунини ҳам расман айтган.

ЎҚИНГ: Жойни бўшат, Xiaomi! Бозорга янги қирол келяпти!

Ҳали расмий намойишига бир ҳафтача вақт бўлса-да, Redmi 8 моделини AliExpress онлайн савдо майдончасида сота бошлашди. Тағин, савдога хитойча эмас, балки глобал версиядаги смартфон қўйилган!

Олдинроқ сизиб чиққан хабарларда Redmi 8 техник хусусиятлари айтилган эди ва уларни сотувдаги маҳсулот маълумотлари ҳам тасдиқлайди. Энг ёқимли томони – у аввал тахмин қилинганидек 140 эмас, балки атиги 126 доллардан сотилмоқда! Ушбу смартфонга AliExpress’дан буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади

Шундай қилиб, Redmi 8 модели диагоналига 6,22 дюймлик, 1520х720 пикселлик экранга эга. Асосий камера датчиклари 12 ва 2 мегапикселлик бўлиб, селфи-камера сенсори ҳақида маълумот берилмаган. Қурилманинг «электрон юраги» – Snapdragon 439 процессори, у 3/32 гигабайтлик тезкор/ички хотира билан тақдим этилади.

Xiaomi мазкур смартфонини бақувват – нақ 5000 мА/соатлик аккумулятор билан таъминлаган! Тағин, унинг стандарт жамланмасига 10 ваттлик технология бўйича тезкор қувватловчи зарядчик ҳам киритилган.

Redmi 8 аввал айтилганидек икки эмас, балки уч хил рангдаги – қизил, қора ва кўк корпусларда таклиф этилади. Унинг тақдимоти 9 октябрга белгиланган, Ўзбекистон бозорига кейинроқ кириб келса керак. Ҳозирча эса глобал савдога чиқарилган аксарият Xiaomi телефонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет дўконимиздан сотиб олиш имконига эгасиз.

ЎҚИНГ: 299 000 сўмдан бошланган Nokia, Xiaomi, Philips ва Samsung тугмачали телефонларини Terashop.uz’дан олинг! (2019 йил 4 октябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!