Ҳали тақдим этилмаган смартфонни қутидан очиб кўришди

Ҳали тақдим этилмаган смартфонни қутидан очиб кўришди

Бир неча кун олдин Google компаниясининг янги Pixel 6a смартфонининг унбоксинг видеоси ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эди. 

Энди смартфоннинг жонли суратлари Facebook ижтимоий тармоғига юкланди ва тезда ўчириб юборилди. Қурилма 28 июль санасида сотувга чиқиши кутилмоқда. Facebook тармоғига юкланган суратлар эса смартфон қандай дизайндан эканлигига ойдинлик киритди. 

Кулранг рангдаги смартфон 6.1 дюймли OLED дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, унинг юқори қисмидан юмалоқ тирқишли 8МП селфи камера ўрин олган. Умумий дизайнидан қурилма Pixel 6 моделига жуда ўхшайди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 смартфонини 220 доллар арзонроққа сотиб олинг