Ҳали тақдим этилмаган Vivo V15 Pro «жонли» видеода: 48 МПлик уч модулли камера, корпусдан чиқувчи 32 МПлик олд камера!

  •   DiMaX
  •  629
  •  07.02.2019 10:45

Ҳали тақдим этилмаган Vivo V15 Pro «жонли» видеода: 48 МПлик уч модулли камера, корпусдан чиқувчи 32 МПлик олд камера!

Vivo компанияси кўпчилик етакчи смартфонсозлар эплай олмаган янгича инновацияларни ҳам уддалаб келаётир. Жумладан, яқиндагина у бирорта ҳам тугмачаси ва тирқиши бўлмаган «металл совун»га ўхшаш смартфон тақдим этди ва биз унинг «жонли» видеосини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Vivo Apex 2019 тақдим этилди: Snapdragon 855 чипли, умуман тирқишсиз ва тугмачасиз илк 5G-смартфон!

Энди эса ушбу ишлаб чиқарувчи Vivo V15 Pro русумли навбатдаги смартфонини ишлаб чиқди. Унинг олд камераси корпуснинг юқори қиррасидан чиқади, аммо аввалги шу каби моделлардан бошқачароқ тузилишга эга.

Айтиш керакки, бу флагман эмас, балки ўрта нархли смартфондир – унга якка кристалли Snapdragon 675 процессори ўрнатилади.

ЎҚИНГ: Vivo ҳам аллақачон 5G-смартфон тайёрлабди, уни ишлаётган ҳолатида «жонли» томоша қилинг!

Шундай бўлса-да, Vivo V15 Pro ҳам уч модулли бош камера билан жиҳозланган, тағин улардан бири 48 мегапикселлик датчикдир! Қолган иккита сенсорнинг аниқлиги 13 ва 8 мегапикселга тенг. Кутиш режимида корпус ичига кириб турувчи селфи-камера эса 32 мегапикселлик.

Vivo V15 Pro экрани корпус олд юзасининг 90 фоиздан ошиқроқ юзасини эгаллаши айтилмоқда. Бармоқ изи сканери ҳам дисплейнинг ўзига татбиқ этилади.

Мазкур компания рақобатдан чўчимай, Vivo V15 Pro смартфонини айнан Samsung ўз флагманлари намойиш этаётган 20 февраль санасида тақдим қилмоқчи.

ЎҚИНГ: Galaxy S10e – энг арзон Samsung флагманини илк бор ишлаётган ҳолда «жонли» томоша қилинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.