Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 10 Lite Zoom: арзон 5G-смартфонда олинган суратлар ҳайратга солади!

  •   DiMaX
  •  1610
  •  28.04.2020 11:50

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 10 Lite Zoom: арзон 5G-смартфонда олинган суратлар ҳайратга солади!

Xiaomi кеча – 27 апрель куни Mi 10 Youth Edition смартфонини намойиш қилди ва у кутилганидан ҳам арзон бўлиб чиқди. Шунга қарамасдан, камераси зум имкониятларига кўра у кўплаб флагманлар билан беллаша олади.

ЎҚИНГ: 50 карра зумли энг арзон смартфонда 20 км.дан расмга олиб кўрсатишди! («жонли» видео + тўлиқ нархлари)

Тақдимотдан сўнг, Xiaomi Mi 10 Youth Edition смартфонини тест учун олган журналист ва блогерлар унинг камераси орқали туширилган суратларни эълон қила бошлашди.

Қуйидаги жамланмада камерофоннинг кенг бурчакли камерасида (0.6Х), асосий камера модулида (1Х), 5 карралик оптик зум билан ҳамда 50 карралик рақамли зум билан олинган суратларни кўрамиз:

Табиийки, техник имкониятларга кўра, бу ерда расмлар кичрайтириб қўйилган; уларни бор бўйи билан – тўлиқ сифатда кўриш учун мана бу ҳавола орқали Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) твиттерига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Сиз кутган функция қайси Android-смартфонларга қайтяпти – Google аниқлик киритди

Шу билан бирга, юқоридаги ва бошқа суратларга туширилган «сувли белги»лар тасодифан яна битта – Xiaomi Mi 10 Lite Zoom смартфонини ҳам фош этиб қўйди. Аниқроғи – бу алоҳида янги модел бўлмасдан, ўша Xiaomi Mi 10 Youth Edition’нинг глобал версиясидир.

Глобал версиядаги Xiaomi Mi 10 Lite Zoom қачон тақдим этилиб, сотувга чиқиши ҳозирча номаълум. Xiaomi Mi 10 Youth Edition савдоси эса Хитойнинг ўзида 30 апрелдан бошланади. Эслатиб ўтамиз, компания унинг намойиши тадбирида MIUI 12 график қобиғини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман MIUI 12 бета-тестини ва унга янгиланувчи смартфонларни эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.