Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 6X хусусиятларини унинг қадоғи «фош этди»

  •   DiMaX
  •  1308
  •  23.04.2018 12:37

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 6X хусусиятларини унинг қадоғи «фош этди»

Xiaomi компаниясининг 25 апрелда расман тақдим этиладиган Mi 6X смартфони тўғрисида, унинг асосий хусусиятлари ҳақида хабарлар эълон қилганмиз. Хитойлик инсайдерлар эса ушбу гаджет қадоғининг фотосуратини интернетга чиқариб юборишди.

ЎҚИНГ: Mi 6X олган илк суратлар расман эълон қилинди

Қутидаги ёзувларга қараб, Mi 6X қандай жиҳатларга эга эканлиги борасида аниқроқ маълумотларга эга бўлиш мумкин. Масалан, аввал тарқалган миш-мишларда унинг якка кристалли Snapdragon 626 ёки Helio P60 тизимларидан бири билан таъминланиши айтилган эди. Аммо қадоғида кўрсатилишича, бу смартфон Qualcomm Snapdragon 660 процессори базасида ишлар экан.

Шунингдек, Mi 6X олд камераси ҳамда қўшалоқ асосий камера модулларидан биттаси ҳам 20 мегапикселли бўлади.

Булардан ташқари, қадоқдаги ёзувларга кўра, Xiaomi бу девайсида 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқишидан воз кечган. Шунингдек, овоз кучайтирувчи ташқи қурилмаларга ҳам товуш USB Type-C порти орқали узатилади.

Xiaomi Mi 6X смартфони 25 апрелда Хитойда тақдим қилинади. Унинг 238 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши айтилмоқда. Компаниянинг шу пайтгача бозорга тақдим этилган бошқа кўплаб русумлардаги телефонларини Ўзбекистонда ҳам харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Тошкентда Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 18 апрель)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!