Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон сотувга чиқди – нархлари инсоф доирасида!

  •   DiMaX
  •  5445
  •  15.11.2019 10:43

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон сотувга чиқди – нархлари инсоф доирасида!

«Хитойча Apple» ўзининг алоҳида туркумидаги Xiaomi Mi Mix Alpha концептуал 5G-смартфонини намойиш этган. Гарчи расман савдоси бошланмаган бўлса-да, корпуси салкам бутунлай экрандан иборат бўлган ушбу девайсни аллақачон нақ 140 минг доллардан таклиф қилишяпти ҳам.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ВИДЕО: Xiaomi Mi Mix Alpha’ни илк бор қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

Энди эса Xiaomi навбат бўйича серияли тарзда Mi Mix 4 смартфони чиқариши кутилмоқда. Биз аввалроқ, ҳали Mi Mix Alpha ҳам намойиш этилмасидан аввал экрани ёқиқ ҳолда ишлатиб кўрсатилган Mi Mix 4 видеосини кўрсатганмиз. Шунингдек, уни ишлатишаётганида олинган «жонли» расми, экраности селфи-камераси, нархи ва бошқа жиҳатлари ҳақидаги янги маълумотларни ҳам эълон қилганмиз

Компания ҳали Xiaomi Mi Mix 4 флагманининг расмий намойишини ўтказмасдан туриб, JD.com онлайн савдо майдончасида уни сота бошлашди! Аниқроғи, айрим сотувчилар унинг учун олдиндан буюртма қабул қилишмоқда, аммо расмини ҳам кўрсатишмаган, хусусиятларини ҳам, нархини ҳам қатъий қайд этишмаган.

MyDrivers ресурсининг тадқиқотлари кўрсатишича, мазкур таклифларнинг барчаси қанақадир чет дўконларга элтади. Кўрсатилган нархлар эса 1 424 доллардан то 2 848 долларгача бўлиб, буям аниқ эмаслиги, расмий тақдимотдан сўнг харид шартлари ўзгариши мумкинлиги таъкидланган. Лекин, Mi Mix Alpha учун нақ 140 минг доллар сўралаётганида, Mi Mix 4 борасида сотувчилар сал инсоф қилишган кўринади.

Нима бўлганда ҳам, буларнинг барчаси Xiaomi Mi Mix 4 намойиши яқин эканлигидан далолат беради. Компаниянинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим смартфонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Учинчи чорак якунлари: Xiaomi топ учталикда эмас