Ҳали тақдим қилинмаган iPhone XI ва iPhone XI Max учун аллақачон ҳимоя ғилофи сотувга чиқарилди!

Ҳали тақдим қилинмаган iPhone XI ва iPhone XI Max учун аллақачон ҳимоя ғилофи сотувга чиқарилди!

Apple компанияси сентябр ойида ўзининг навбатдаги авлод флагманларини намойиш қилиши, улар iPhone XI ва iPhone XI Max деб номланиши ва уларнинг хусусиятлари ҳақида аввал ҳам ёзган эдик. Тақдимот яқинлашаётган бир вақтда, аллақачон янги смартфонларнинг ҳимоя ғилофи сотувга чиқиб улгурди.

Giztop интернет-дўконида икки хил ўлчамдаги ҳимоя ғилофи сотувга қўйилган. Улар “iPhone XI учун Zeaplus Shield ҳимоя ғилофи” ва “iPhone XI Max учун Zeaplus Shield ҳимоя ғилофи” дея номланган ва ҳар иккиси 7,99 доллардан баҳоланган.

Apple iPhone XI 2019 Case

Маҳсулот расмидан кўриш мумкинки, смартфон орқа панели юқори чап бурчагида квадрат қирқим жойлашган. Курпуснинг чап ёнидан эса овоз созлаш тугмачалари, ўнг ёнида ёқиб-ўчириш тугмачаси жой олади. Пастки қисмда қувватлаш тирқиши мавжуд.

чехол для iPhone XI Max 2019

Шундай қилиб, корпус қопқоғи смартфон камераси ва фоточақноқ квадрат модулга жойлашишини айтиб турибди. Иккала смартфон ҳам бир ҳил дизайнда бўлиши кутилмоқда. iPhone’ларнинг айни дамдаги авлоди иккиталик камерага эга бўлганини ҳисобга олсак, янги тақдим қилинадиган смартфонларга яна бир датчик қўшилиши турган гап. Камера корпуси дизайни квадрат бўлиши сабаби ҳам шунда.

iPhone XI аввалги аждоди сингари 5,8 дюмлик дисплейга эга бўлиши мумкин. Таҳмин қилинишича iPhone XI ва ундан кейин тақдим қилинувчи қурилмаларнинг ромлари янада юпқалашади ва юзни идентификация қилиш учун янги мураккаб датчиклар қўшилади. Янги смартфонлар бир-бирига техник хусусиятлар бўйича жуда ўхшаш бўлиши, фақатгина iPhone XI Max каттароқ дисплейга ва қувватлироқ батареяга эга бўлиши ва сентябр ойида тақдим қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача бозорга тақдим этилган турли русумлардаги iPhone’ларни Terashop.uz интернет-дўконимизда 2 999 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Сентябрда чиқадиган iPhone XI Max’ни илк суратлар ва видеода ҳар томонлама кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!