Ҳалиям iOS 13 келмаётган бўлса, айфонни «мажбуран» янгилаймиз

  •   DiMaX
  •  661
  •  21.09.2019 10:47

Ҳалиям iOS 13 келмаётган бўлса, айфонни «мажбуран» янгилаймиз

Apple куни кеча ўзбекча клавиатурали iOS 13 операцион тизимини тақдим этди; ундаги ўзгаришлар ва янгиланувчи iPhone’лар рўйхатлари мана бу хабаримизда кўрсатилган. Лекин айрим айфон эгалари мазкур апдейт ҳануз етиб келмаётганини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 11 Pro’да суратга олинган илк фильм Тим Кукни ҳам ҳайратга солди! (+видео)

Баъзи фойдаланувчиларда эса iPhone ҳали янгиланишни текшириш жараёнидаёқ қотиб қолмоқда. Бу каби муаммоларни ҳал этиш йўлларини кўриб чиқамиз.

  1. Текшириб кўрганингизда, сервер «янгиланиш мавжуд эмас»лигини айтаётган бўлса, бунинг оддий ечими – сал вақт кутиб туринг ва апдейт мавжудлигини яна бир текшириб кўринг. Дастлабки икки сутка мобайнида iOS 13’гача янгиланишни истовчи миллионлаб юзерлар мавжудлиги сабабли, Apple серверлари бу юкламани кўтара олмайди. Шу боисдан айрим ҳудудлардаги фойдаланувчиларга апдейт ҳали йўқлигини кўрсатади, баъзи ҳолларда эса янгиланишда муаммолар юзага келади. Шунинг учун бир-икки кундан сўнг янгилаган яхшироқ.
  2. Агарда текширишда «Запрошено обновление» ёки «Сбой проверки наличия обновления» ойначаси 15-20 дақиқадан ошиқ қотиб турса, смартфонингизни ўчириб-ёқинг. Шундан сўнг яна созламаларга кириб, қайтадан янгилашга уриниб кўринг – бу гал хато чиқмаса керак.
  3. Бордию оддий усул билан ўчириб-ёқишга уринганингизда iPhone ўчмасдан қотиб тураверса, у ҳолда тизимни тўлиқ рестарт қилишга тўғри келади. Буни амалга ошириш усулини эса мана бу йўриқномада батафсил кўрсатганмиз:

ЎҚИНГ: iPhone қотиб қолса, уни мажбуран ўчириб-ёқишни биласизми?

  1. Ниҳоят, бу усул ҳам иш бермаса, сиз эса iOS 13 тизимини тезроқ синаб кўришга шошаётган бўлсангиз, смартфонингизни iTunes орқали янгилашингиз мумкин. Бунинг учун iPhone’ингизни компьютерга улайсиз ва iTunes/Finder дастурини очиб, «Обзор» варақасидаги «Обновить» тугмачасини босасиз.
  2. Апдейтни «нолдан бошлаб» ўрнатиш ҳам мумкин, бунинг учун олдин мана бу ердан ўз айфонингиз учун iOS 13 прошивка образини компьютерга кўчириб оласиз. Кейин эса iTunes/Finder орқали янгилаётганда «Option» (ёки «Shift») тугмачасини босиб туриб, ўша кўчириб олинган прошивкани кўрсатасиз.

Олдин хабар берганимиздек, 24 сентябрда Apple мазкур тизимнинг илк йирик апдейти – iOS 13.1 версиясини тарқатади, бирйўла ўшанда янгилаб олганингиз ҳам маъқул.

ЎҚИНГ: iPhone ёки iPad кэши ва хотирасини тозалаймиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!