Ҳамма кутаётган iPhone SE 2 бошқача ном билан чиқади! Тағин нархиям...

  •   DiMaX
  •  3120
  •  07.12.2019 12:02

Ҳамма кутаётган iPhone SE 2 бошқача ном билан чиқади! Тағин нархиям...

Apple кейинги йил тарихдаги энг йирик ҳамда ўта ихчам iPhone’ларни чиқариши маълум, улар орасида iPhone SE 2 модели ҳам бор. 2021 йилга эса купертиноликнинг смартфонлар борасидаги режалари янада ўзгача...

ЎҚИНГ: Apple келаси йил беш хил янги айфон, сўнг эса «металл совун» ва iPhone SE 2 Plus тақдим этади!

Таъкидлаш керакки, 2016 йили тақдим этилган iPhone SE ихчам смартфонининг давомчисини дунё бўйлаб миллионлаб Apple ихлосмандлари кутишмоқда. MacOtakara нашрининг ёзишича, бу қурилма 2020 йилнинг март ойида намойиш қилинади, бироқ iPhone SE 2 деб номланмайди. Купертинолик корпорация уни iPhone 8 (сотиб олиш) моделининг давомчиси сифатида, iPhone 9 номи остида чиқаради.

Мазкур айфонда энг янги – Apple A13 Bionic процессори ҳамда 3 гигабайтлик тезкор хотира қўлланади, ташқи кўринишидан эса у iPhone 8 форм-факторини сақлаб қолади. Диагоналига 4,7 дюймлик экранининг атрофлари сезиларли ромга эга, остида эса Touch ID интеграциялашган «Уйга» тугмачаси ҳам бўлади. Оригинал iPhone SE моделидаги сингари, бу қурилмада ҳам экранга бармоқнинг босиш кучига қараб функцияларни белгиловчи 3D Touch технологияси қўлланмайди.

Аввал таҳлилчилар iPhone SE 2 нархи 399 доллар атрофида бўлишини айтишаётган эди, MacOtakara эса бошқача маълумот беряпти. Унга кўра, iPhone 9 нархи ҳам ҳозирги iPhone 8 даражасида – 449-499 доллар ёки шундан салгина арзонроқ бўлади. Ҳозиргача жаҳон бозорига чиққан айрим айфонларни эса 3 760 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Sony ҳали чиқмаган iPhone SE 2’га рақобатчи смартфон тайёрлаяпти

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!