Ҳамма ёқда жосуслар: Motorola OnePower тасвири анонсдан аввал ошкор этилди

  •   Saroy
  •  1188
  •  20.08.2018 15:17

Ҳамма ёқда жосуслар: Motorola OnePower тасвири анонсдан аввал ошкор этилди

Тармоқларда Motorola OnePower смартфони ҳақда рендерлар, расмлар ва айрим тафсилотлар бир неча бор маълум қилинган эди. Энди эса янги қурилманинг “фотографияси” ҳам пайдо бўлди.

Смартфоннинг ташқи кўриниши яқинда намойиш қилинган Motorola P30’га жуда ўхшаб кетади. Аммо ундан фарқли равишда, янги қурилмада шишали корпус эмас, балки металл корпус бўлади. Фотографияда  кўринганидек,  Motorola OnePower кенгформатли  дисплейга эга бўлади. Қолаверса, унинг иккиталик камераси  вертикал жойлаштирилган ҳамда компаниянинг логотипи туширилган бармоқ излари сканери ҳам бор.

ЎҚИНГ:Motorola P30 смартфони анонсига бир кун қолганда ошкор этилди

Девайс халқаро бозорга Android One дастури доирасида чиқарилади. Миш-мишларга қараганда, смартфон  6.18 дюймли қирқмали дисплейга эга бўлади.  Унинг формати 2246×1080 пиксель ва томонлар нисбати 18.7 га 9. Аппаратнинг ишлаши  Snapdragon 636 чипи зиммасига юклатилган, унинг такт частотаси 1.8 ГГц.

Смартфон учта модификацияда сотувга чиқарилади:  3/4/6 ГБ ОЗУ ва 32/64 ГБ ПЗУ. Motorola OnePower шунингдек,   16 Мп + 5 Мп бўлган асосий камера билан жиҳозланади. У 8 Мегапикселли олд камера ҳамда қувват сиғими 5000 мАч бўлган аккумулятор билан таъминланади, қолаверса тез қувватлантиргич технологиясига ҳам эга. Афсуски, қурилманинг анонс санаси ва нархи ҳақида маълумот ҳозирча берилмаяпти.

ЎҚИНГ:Motorola One смартфони оқ рангда намойиш қилинди

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!