Ҳаммаси саёҳат учун: офлайн-карталар ва яна 5 та жуда керак бўладиган илова

  •   Saroy
  •  1564
  •  10.09.2018 15:01

Ҳаммаси саёҳат учун: офлайн-карталар ва яна 5 та жуда керак бўладиган илова

Саёҳат учун нима керак: буюмлар, ҳужжатлар ва албатта, смартфон. Гаджет ёрдамида сафарда жуда кўп муаммолар ва масалаларни ҳал этишингиз мумкин.

Бошпана топ ва янги дўст ҳам орттир — Couchsurfing Travel App

Couchsurfing сизга дунёнинг исталган жойида текин бошпана топишга ёрдам беради. Каучсерфинг – яшаш учун сарф-ҳаражатларни тежашни жуда хоҳловчи саёҳатчиларнинг машҳур ҳаракати. Албатта, бепул яшашнинг ўзига яраша мураккабликлари ҳам бор. Аммо Couchsurfing Travel App иловаси бу борада ҳаётингизни енгиллаштиради.

Иловада рўйхатдан ўтинг ва ҳамма ёққа сўров жўнатинг. Аввал бошда  профилингизни тўлдиринг ва одамларга фақат кўчириб олинган қисқача матнни эмас,  озми-кўпми “шахсий” маълумотларни ҳам жўнатинг. Ўзингиз ҳақингизда, сафар давомидаги режаларингиз ҳақида айтиб беринг.

Шаҳар қанча кичик бўлса, шунча кам ижобий жавоб оласиз. Ҳафа бўлмаслик учун ҳаёлингизда меҳмонхоналардан иқтисод қилинган пуллар борасидаиги рақамларни бўлсин. Меҳмонхона хўжайини ҳақида ҳам суриштиринг. «Каучсерфинг» – қулоққа зўр эшитилади, аммо, шундай ҳам бўладики, сизга бошпана берган киши унчалик яхши одам бўлиб чиқмаслиги мумкин. Нима бўлганда ҳам чўнтагингизнинг қурби етадиган меҳмонхонанинг манзили ёнингизда юрсин. 

Нимаси яхши? Текин бошпана, дунёнинг ҳар чеккасидан янги танишлар, бошқа мамлакат одамларининг ҳаётини яқинроқ билиш. Каучсерфинг ёрдамида биргаликда саёҳат қиладиган ҳамроҳ ҳам топишингиз мумкин. Буларнинг барчаси фойдадан ҳоли бўлмайди. Эсингизда бўлсин, барча қулайликлари бор меҳмонхоналар алоҳида тўловларни талаб қилади, сиз эса тежамкорликни маъқул кўргансиз.

Қаерга боришингизни айтади, — AroundMe

Тез-тез учрайдиган ҳолат: Сиз янги шаҳарга келдингиз, лекин аввалдан дастур қилиб олмагансиз. Қорин оч, қаерда тамадди қилишни, ўйнаб-қулишни ва умуман ҳожатхона қаердалигини ҳам билмайсиз. Бунда AroundMe сизга жуда керак, айниқса бегона шаҳарга бориб қолганингизда.

Илова атрофингизда нималар борлигини ўрганишни таклиф этади: кафе, аптека, барлар, АЁҚШ, кино ва шунга ўхшаш жойлар — атиги  18 та тоифа. AroundMe сизга нафақат турган жойингиз ҳақида, балки бу ерда иш қачон бошланиши ва қачон тугаши, алоқалар, айрим емакхоналар ҳақида маслаҳатлар, ҳатто у ердаги миню ҳақида ҳам маълумот бера олади.  «Яқинроқда» тоифаси атрофингиздаги диққатга сазовор жойлар ҳақида сўзлаб беради.

Нимаси яхши? Ҳозир турган жойингиздаги ва сиз қидирган жойдаги емакхоналарни кўрсатади. У жойга бориш йўлини кўрсатади, албатта шу заҳотиёқ GoogleMaps ёки Citymapper га кириш имконияти билан. Шунингдек, об-ҳаводан ҳам хабардор бўлишни таклиф этади.

Қандай транспортда борган маъқул, бунга  — Citymapper жавоб беради

Дам олиш учун қаерга боришни аниқлаб олдингизми, унда қаршингизда битта масала кўндаланг туради – қандай траспортда бориш. Бу борада энг тўғри масалаҳатни ҳаммадан тез Citymapper айта олади: велосипеддами, жамоат транспортидами ёки таксидами (нархини ҳам айтади), у барча вариантни сизга кўрсатади, фақат танлаш сиздан. Маршрутни яққол кўрсатадиган оддий ва тушинарли интерфейсга эга. Шаҳардаги темирйўл ва метро йўналишлари харитасини ҳам юклашга мослаштирилган. Маршрутларни сақлаб қолиш ва манзилни қўшиб қўйиш имкони ҳам мавжуд.

Нимаси яхшиМаҳаллий велосипед ишқибозлари учун велостанцияни, ундаги жой сонини ва қанча велосипед борлигини кўрсатади. Жамоат транспортининг жўнаш вақтини онлайн режимида кўрсатади, таксилар учун эса машинанинг келиш вақтини, маршрутни танлаганингизда, транспортни қанча кутиш мумкинлигини шу заҳотиёқ намоён этади.

Адашиб қолишингизга йўл қўймайди — MAPS.ME офлайн-картаси

Саёҳатчи учун энг зарур бўлган матоҳ, бу  офлайн-картадир. У нафақат роумингдаги қимматли гигабайтларни иқтисод қилади, балки, у ерда агар тармоқ бўлмаса, сизни қутқаради. Пиёда, велосипедда ёки автомобилда бориш учун  тушинарли навигация. Харитада барча икир-чикирлар ҳисобга олинган бўлиб, қидирган уйнинг олдидан пайқамай ўтиб кетишингизга асло йўл қўймайди. Шу ерда иловадан чиқмай туриб Booking.com’ни очсангиз ҳам бўлади. Унда  брон қилса бўладиган меҳмонхоналар бор.

Нимаси яхши? Энг асосийси  – офлайн ишлайди. Камига яна бир қанча қўшимча функциялар. Пиёда ва велосипед маршрутларида тоғлардаги баланд-пастликни, тоғ ён бағирларини кўрсатади. Ўзининг турган жойи ҳақидаги маълумотларни мессенжер орқали баҳам кўради. Жойларни қидиради ва унга бўлган маршрутни тузиб чиқади. У ердаги автомобиль тиқини ҳақида ҳам хабар беради.

Интернетга кирмоқчимисиз — WIFI Map

Интернетда саёҳат қилиш — серҳаражат иш, лекин усиз бўлмайди ҳам. Бу муаммони WIFI ёрдамида ҳал этса бўлади, аммо у очиқмикан..?  Бундай пайтда  WIFI Map ёрдам беради, чунки у керакли логин ва паролни қачон ва қаерда киритиш кераклигини айтадиУшбу илова фойдаланувчилари сабабли WIFI Map базаси борган сари кенгайиб бормоқда. Чунки у зарур бўлганда яқин орадаги  WIFI  нуқтасини топишга ва интернетга киришга ёрдам беради.

Нимаси яхши? WIFI Map — бу, интернетга кириш нуқталари ҳақида доимий равишда янгиланиб бориладиган харита. Сизда  логин ва пароль бўлса, албатта.

Тил энди тўсиқ бўла олмайди — Google Таржимон

Энг оммабоп таржимон. 103 та тилни билади. Дастурчиларнинг доимий саъй-ҳаракати туфайли юқори сифат билан таржима қилади ва бундан ташқари жуда кўп миқдорда қўшимча муҳим функцияларга эга.

Агар интернет бўлса, оғзаки суҳбатни ҳам таржима қила олади. Камера ёрдамида – ёзувни ўқиш мумкин.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!