Ҳаммасига ОС Android сабаб: Еврокомиссия Google’га 5 миллиард доллар жарима солди

  •   Saroy
  •  711
  •  19.07.2018 12:54

Ҳаммасига  ОС Android сабаб: Еврокомиссия Google’га 5 миллиард доллар жарима солди

Европа комиссияси (ЕК) Google’ни яна бир бор жаримага тортишга қарор қилди. Қарор монополияга қарши текширув доирасида қабул қилинган бўлиб, нақ  4,3 млрд (тахминан 5 млрд доллар) еврони ташкил этади. Бу, компаниялар тарихида Европа Иттифоқи монополияга қарши курашувчи тузилмаларига тўланган жарималарнинг энг йириги ҳисобланади.

Текширув Android опирацион тизим ва унинг мобиль қурилмалари учун ОС бозоридаги  «яккаҳокимлиги» сабаб ўтказилган. Рақобат масалалари бўйича Еврокомиссиянинг комиссари Маргрет Вестагер (Margrethe Vestager)нинг сўзларига қараганда, Google ноқонуний равишда смартфон ишлаб чиқарувчиларни Android’да чеклаб қўйган ва ишлаб чиқарувчилар учун рақобат қоидаларини бузган, энг ёмони бу ҳолат узоқ вақт мобайнида, яни 2011 йилдан буён ҳукм сурган.

ЎҚИНГ:Microsoft’нинг ОС Android’да ишлайдиган смартфонлари қандай бўлади?

Биринчидан, корпорация ишлаб чиқарувчилардан Android’да ишлайдиган барча қурилмаларига Google Search ва  Chrome браузер қидирув тизимини ўрнатиш учун Play Store иловалар дўконига киришга лицензия олишни талаб қилган. Иккинчидан, корпорация айрим йирик қурилма ишлаб чиқарувчилари ҳамда мобиль операторларига Google Search ва браузер Chrome’ни ўрнатгани учун пул тўлаган. Учинчидан,  Androidнинг муқобил версияларини фойдаланишни  тақиқлаган. Масалан, бу   Amazon томонидан яратилган Fire OS’га тегишли.

Энди, жаримадан ташқари Google 90 кун мобайнида тўғри йўлга тушиб олиши ва ноқонуний амалиётларга чек қўйиши керак. Ушбу талаблар бажарилмаса, яна  янги айбловлар ва жарималар қўлланилиши мумкин.

Google ҳозирча барча айбловларни инкор этмоқда ва комиссия қарори устидан судга мурожаат қилишга ҳозирлик кўрмоқда. «Android танлаш учун катта имкониятлар берди. жўшқин экотизим, жадал инновация ва энг паст нархларни тақдим этди — буларнинг барчаси ишончли рақобат белгиларидир», — дея баёнот берди компания раҳбарияти.

ЎҚИНГ:Қарши олинг: Firefox Rocket – «реактив» Android-браузер!

Strategy Analytics компанияси тадқиқотчиларининг ҳисоб-китобича, дунёдаги ишлаб чиқарилган барча смартфонларнинг 80 фоизи Android’да ишлар экан.

Еврокомиссия Google фаолияти билан қизиқиб қолиб,  2013 йилда FairSearch шикояти туфайли текширувни бошлаган. Кейинчалик эса  Nokia, Microsoft ва Oracle каби йирик компаниялар ҳам Google корпорацияси фаолиятини кескин қоралаб чиқди. Еврокомиссия ўтган йили ҳам Google’ни қидирув тизими бозорида лидерлик мавқейини суистеъмол қилаётганликда айблаб, жаримага тортган эди. Тўғри, ўшанда жарима “камтарона” бўлган, яъни атиги 2,4 миллиард евро.

ЎҚИНГ:Google Chrome eSpectr’дан ҳимояланди, лекин хотира истеъмоли ортди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!