Ҳаммасига вирус сабаб: iPhone ва iPad 2018 анонси бўлмайдими?

  •   Saroy
  •  610
  •  07.08.2018 12:53

Ҳаммасига вирус сабаб: iPhone ва iPad 2018 анонси бўлмайдими?

Apple’нинг сентябрь ўрталарида чиқаришни мўлжаллаётган учта смартфонидан энг арзони бироз кечикиши мумкин,  деб аввал ҳам хабар қилинган эди. Ҳатто бунга муҳим компонентлардан бирининг ишлаб чиқарилиши  билан боғлиқ муаммо сабаб бўлаётгани ҳам айтилганди. Бироқ iPad’ни ҳам қўшганда ҳамма моделларга тегишли бўлган янги муаммо пайдо бўлди.

Гап шундаки, TSMC заводига   вирус ҳужуми уюштирилган, натижада iPhone ва iPad’нинг муҳим компонентларидан бири А12 процессорининг ишлаб чиқарилиши тўхтаб қолган. TSMC ушбу чипларнинг эксклюзив таъминотчиси ҳисобланади. Бу чиплар бу йилги чиқадиган барча iPhone’ларга ва энди чиқиши кутилаётган iPad’га ишлатилади. A12 линейкаси Apple’нинг илк 7-нанометрли чипи бўлади.

ЎҚИНГ:Туриб ишланг, ўтириб ишлаш соғликка зарар!

Ҳозир ишлаб чиқариш яна бошланган, бироқ бўлиб ўтган ҳодиса чипларни етказиб беришга салбий таъсир этиши мумкин. Фабрикада пайдо бўлган ва барча тармоқни эгаллаб олган вирус дастурий таъминотнинг янгиланиши ва бегона қурилмалардан янги дастурлар олиб ўрнатилиши туфайли содир бўлган. Бундай ҳодиса завод  тарихида биринчи маротаба содир бўлиши дейилади хабарда. Айрим цехлар 10 соатгача ёпиб қўйилган, Бу эса, бир неча мингта қисман тайёр маҳсулотларнинг зарар кўришига олиб келган.

Apple’дан ташқари TSMC заводи яна AMD, Qualcomm, Nvidia, Xilinx ва бошқа кўплаб ишлаб чиқарувчиларга ҳам хизмат кўрсатади.

Дарвоқе, янги смартфоннинг бозорга чиқиши яқинлашган сари, ундан олдин тақдим қилинган моделнинг нархи жадаллик билан тушиб бормоқда.

ЎҚИНГ:Бу хато. Apple тасодифан триллион доллар турадиган компанияга айланди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!