Ҳамёнбоп Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (AnTuTu рейтинги, 2020 йил декабрь)

  •   DiMaX
  •  2778
  •  06.01.2021 18:35

Ҳамёнбоп Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (AnTuTu рейтинги, 2020 йил декабрь)

AnTuTu жамоасининг энг қудратли флагманлар бўйича ўтган йилнинг сўнгги ойи рейтингини чиқарган эдик. Энди эса ушбу даврнинг ўрта нархли ўнта смартфони билан танишамиз.

ЎҚИНГ: 2021 йилнинг энг кутилаётган 10 смартфони

Ноябрь ойидаги рейтинг лидери – Redmi 10X флагмани бу гал ҳам тахтдан тушгани йўқ. MediaTek Dimensity 820 платформаси асосида ишловчи қурилма бу гал 400 742 балл билан биринчи ўринда турибди.

Худди энг зўр флагманлар рўйхатидаги каби, ҳамёнбоп смартфонларнинг кучли ўнталигида ҳам етакчи Xiaomi вакили бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Huawei телефонлари эгаллаган. Nova 7 Pro ҳамда Nova 7 моделлари (иккаласи ҳам Kirin 985 чипли) тегишлича 399 883 ва 398 308 балл олган.

Кучли ўнликнинг кейинги поғоналаридан тегишлича Redmi 10X Pro 5G, Honor 30, Honor X10, Huawei Nova 7 SE, Redmi Note 9 Pro 5G, OPPO Reno 5 5G ҳамда Realme Q2 Pro 5G моделлари ўрин олган.

Таъкидлаш керакки, ушбу рейтинг 2020 йилнинг 1 дан то 31 декабригача бўлган муддатда AnTuTu бенчмаркида 1000 мартадан ошиқ текширилган смартфонларнинг натижалари асосида тузилган. Бунда ҳар бир моделнинг энг юқори натижаси эмас, балки барча текширувларда олган балларининг ўртача кўрсаткичи олинган.

Ўрта нархли энг тезкор смартфонлар ўнталигида ғолиблик шоҳсупасидан ташқари яна иккита ўрин Redmi вакилларига насиб этган. Рўйхатнинг нақ ярмини Huawei ҳамда яқиндагина ундан ажралиб чиққан Honor бренди смартфонлари эгаллаб олган. Охирги иккита поғонада Oppo корпорциясига ва унинг Realme суббрендига қарашли телефонлар турибди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 процессорли энг арзон флагман – Redmi K40 Pro илк суратда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!