Ҳамёнбоп Galaxy A10e смартфони илк суратларда

  •   DiMaX
  •  1448
  •  23.05.2019 09:02

Ҳамёнбоп Galaxy A10e смартфони илк суратларда

Айни дамда Samsung компаниясининг Galaxy A туркумида энг арзон модел Galaxy A10 бўлиб турибди. Лекин жанубий кореялик гигант Galaxy A10e русумли яна бир смартфонни яқинда Wi-Fi сертификациясидан ўтказган.

ЎҚИНГ: Янада арзон Galaxy A10e смартфони ҳам аллақачон тайёр!

Энди эса ғилофсоз компания Samsung Galaxy A10e моделининг шаффоф силикон ғилофдаги суратларини тарқатди.

Кўриб турганингиздек, экраннинг ўқори қисми ўртасида селфи-камера учун томчисимон кемтик мавжуд.

ЎҚИНГ: «Ўнта қўй нима бўлади!?» – Samsung яна камида тўртта моделда Galaxy A смартфони тайёрлаяпти

Galaxy A10e бош камераси ҳам якка модулли бўлиб, орқа панелнинг юқори чап бурчагига ўрнатилган.

Корпуснинг ён қирраларида, анъанавий тарзда овозни созлаш ва смартфонни ўчириб-ёқиш тугмачалари мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A50 тавсифи: ютуқлари ва камчиликлари

Янги девайс ташқи кўриниши жиҳатидан Samsung Galaxy A10 (Сотиб олиш) моделидан фарқ қилмайди.

Лекин Galaxy A10e моделида икки диапазонли Wi-Fi модули бўлади, бунинг учун эса янги процессор қўлланиши табиий.

ЎҚИНГ: Идеал смартфон: Galaxy M40 яна бир флагманча хусусиятга эга, аммо нархи...

Samsung ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётган бўлишингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади! Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.

Galaxy A10e қачон тақдим этилиши ҳозирча аниқ эмас. Samsung компаниясининг айрим телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ 5G билан беллашувчи Galaxy A70 ҳам Terashop.uz’га етиб келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 7 май)