Ҳамёнбоп Galaxy A12 аллақачон Geekbench’да тест топшириб, Samsung сайтига ҳам чиқди!

  •   DiMaX
  •  1805
  •  19.11.2020 10:40

Ҳамёнбоп Galaxy A12 аллақачон Geekbench’да тест топшириб, Samsung сайтига ҳам чиқди!

Samsung компанияси ўрта нарх доирасидаги Galaxy A12 смартфонини тайёрлаётгани ҳақидаги илк маълумотлар ёздаёқ тарқала бошлаган бўлса-да, уни ҳалиям кўрсатишмади. Лекин, касални яширса иситмаси ошкор этганидек, бу телефон ҳақида ҳам аниқ маълумотлар чиқиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Geekbench аниқлик киритди: Mi 11 энг зўрми, Mate 40 Pro’ми ёки Galaxy S21?

Жумладан, яқинда Geekbench сервисида Samsung Galaxy A12 смартфонини текшириб кўришганлиги маълум бўлган. Бенчмарк маълумотлар базасида сақланиб қолган ахборотларга кўра, унинг модел рақами SM-A125F бўлиб, қуйидагича самарадорлик кўрсатган:

Android 10 тизимига эга бўлган Galaxy A12 смартфони саккиз ядроли процессор базасига қурилган; инсайдерларнинг таъкидлашларича, бу – MediaTek Helio P35 чипсетидир.

ЎҚИНГ: Samsung беш йил аввалги тўрт хил смартфонини ҳам янгилаяпти – сабаби жиддий!

Бундан ташқари, Samsung компаниясининг Россиядаги расмий сайти техник қўллаб-қувватлаш саҳифасида ҳам Galaxy A12 пайдо бўлди. Унга кўра, мазкур мамлакатда бу смартфон SM-A125F/DSN модел рақами остида чиқарилади:

Galaxy A12 техник хусусиятларини, гарчи Samsung ўзи маълум қилмаса-да, инсайдерлар аллақачон айтишган. Компания уни 3 ёки 4 гигабайтлик тезкор хотира, 64 гигабайтлик ички хотира билан таклиф этади. Бу ҳамёнбоп смартфон учталик бош камера ва NFC модули билан ҳам таъминланади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 875'ли Galaxy S21 Geekbench'да синовдан ўтди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!