Ҳамёнбоп Galaxy А20 ҳам тақдим қилинди: қўш камера ва улкан батарея!

  •   DiMaX
  •  10322
  •  18.03.2019 18:18

Ҳамёнбоп Galaxy А20 ҳам тақдим қилинди: қўш камера ва улкан батарея!

Samsung компанияси ўрта нарх тоифасидаги Galaxy А туркумининг энг арзон вакилини намойиш қилди. Galaxy А20 русумли мазкур қурилма илк бор Россияда тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг боши қотган: Galaxy S10’ларда яна иккита муаммо аниқланди!

Galaxy A20 смартфони Samsung’нинг ўз ишланмаси – Exynos 7885 процессори базасида ишлайди. Самарадорликни таъминлашда бу чипга 3 гигабайтлик тезкор хотира кўмакдош бўлади. Қурилманинг доимий хотираси ҳажми 32 гигабайтга тенг, шунингдек, унга 512 ГБгача ҳажмли microSD хотира картаси қўйса бўлади.

Гарчи мазкур туркумдаги энг арзон модел бўлса-да, экранининг ўлчами бўйича у аввалроқ тақдим этилган «оға»лари – Galaxy A50 ҳамда A30’лардан қолишмайди. Диагоналига 6,4 дюймлик, томчисимон «кемтик»ли, Super AMOLED матрицали дисплейнинг тасвир аниқлиги 720х1560 пикселни ташкил этади. Корпусининг ўлчами эса 158,4х74,7х7,8 миллиметрга тенг.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A40 смартфонини сифатли ва «жонли» суратларда кўрамиз!

Galaxy А20 моделининг бош камераси қўшалоқ – 13 ҳамда 5 мегапикселлик сенсорлардан иборат, селфилар учун эса 8 мегапикселлик камера ажратилган. Ушбу гаджетнинг афзал жиҳатларидан бири нақ 4000 мА/соатлик аккумулятори бўлса, яна бири – контактсиз тўловлар учун NFC чипига эга эканлигидир. Шунингдек, бу моделда стандарт 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳамда орқа корпусида бармоқ изи сканери ҳам бор.

Samsung мазкур смартфонини Россияда 13 990 рублдан сотувга чиқарган, бу эса тахминан 218 АҚШ долларига тенг қийматдир. Компаниянинг жаҳон бозорига чиқарилган аксарият смартфонларини, жумладан, Galaxy S10 ҳамда Galaxy S10+ флагманларини ҳам аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.