Ҳамёнбоп Galaxy A20e, Galaxy A40 ва Galaxy A90 тақдимоти яқин – улар аллақачон Samsung сайтига чиқди!

  •   DiMaX
  •  1694
  •  09.03.2019 10:39

Ҳамёнбоп Galaxy A20e, Galaxy A40 ва Galaxy A90 тақдимоти яқин – улар аллақачон Samsung сайтига чиқди!

Samsung компанияси яқиндагина Galaxy S10 туркумидаги флагманларини тақдим этганди. Энди эса кореялик техногигант асосий эътиборни ўрта нархли ва ҳамёнбоп смартфонлари туркумига қаратган.

ЎҚИНГ: Дактилоскопли экранга эга Galaxy A60 ҳам фош бўлди: флагман сифатли «ўртанча ботир»!

Жумладан, компаниянинг инглизча расмий сайтида Galaxy A20e, Galaxy A40 ҳамда Galaxy A90 моделлари ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу эса уларнинг яқин орада намойиш этилишидан дарак беради. Булардан биринчиси ушбу рўйхатдаги энг арзон смартфон бўлиши аниқ.

Эътиборли томони шундаки, ушбу модел ҳақида илк бор хабар топмоқдамиз – афтидан, бу ҳали расман тақдим этилмаган Galaxy A20 моделининг бироз яхшиланган версиясидир.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A50, Galaxy A30 ва Galaxy A20 смартфонлари илк «жонли» суратларда!

Galaxy A40 смартфони эса, яқиндагина тақдим этилган Galaxy A50 каби Infinity-U туридаги 6.4 дюймлик Super AMOLED-дисплей билан жиҳозланади.

Exynos 7885 процессорли мазкур смартфоннинг техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Galaxy A40 кутилганидан арзонроқ чиқяпти, хусусиятлари билан танишинг

Galaxy A90 эса ушбу сериянинг энг илғор вакили бўлиб, хабарларга кўра, катта Super AMOLED-дисплей билан жиҳозланади.

Samsung ушбу моделида яна бир инновацияга қўл урмоқда: Galaxy A90 модели биттагина камерага эга! Лекин у корпус ичидан чиқувчи ва айланувчи механизмга ўрнатилган. Яъни, корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи ушбу якка камера, заруратга қараб, селфи олиши ёки орқа томонга ўгирилиб, асосий камера вазифасини бажариши мумкин!

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ автономликда iPhone XS Max’га енгилди, лекин иккаласини ҳам бошқа хитойликнинг бултурги флагмани «ер тишлатди»!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!