Ҳамёнбоп Galaxy A21s – улкан аккумуляторли ва «кўзи ўткир» смартфон

  •   DiMaX
  •  6998
  •  27.04.2020 08:37

Ҳамёнбоп Galaxy A21s – улкан аккумуляторли ва «кўзи ўткир» смартфон

Samsung ҳали яқиндагина Galaxy A21 смартфонини тақдим этган эди, энди эса унинг янада яхшиланган версиясини тайёрлабди. Бу – Galaxy A21s модели бўлиб, аввалроқ унинг Geekbench сервисида текшириб кўрилгани ҳақида ёзгандик.

ЎҚИНГ: Samsung ҳамёнбоп Galaxy A туркумида тўртта моделини тақдим этди – иккитаси 5G-смартфон!

Galaxy A21s бозорга ҳали тўрт ойлардан сўнг чиқишини айтишмоқда, шунгача Samsung уни анча такомиллаштиради. Galaxy A21 моделида 4000 мА/соатлик батарея қўлланган бўлса, кутилаётган смартфон анча «бели бақувват» – нақ 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга.

Galaxy A21 квадрокамерасида асосий модул 16 мегапикселлик бўлса, унинг S-версиясида бош камера энди 48 мегапикселлик асосий сенсорга эга. Шунингдек, унинг IPS-матрицали дисплейи диагоналига 6,55 дюймлик бўлиб, HD+ форматида тасвир узата олади.

Кутилаётган девайснинг тезкор хотираси 3 гигабайтлик, доимийси эса 64 гигабайтлик бўлишини айтишмоқда. Яна у контактсиз тўловлар учун NFC чипига ҳамда Micro-USB портига ҳам эга, лекин нархи борасида ҳозирча бирорта тахмин ҳам йўқ.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонининг дактилоскопини икки карра тезлаштирамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.