Ҳамёнбоп Galaxy A40 смартфонини сифатли ва «жонли» суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  5155
  •  16.03.2019 11:01

Ҳамёнбоп Galaxy A40 смартфонини сифатли ва «жонли» суратларда кўрамиз!

Samsung компаниясининг инглизча расмий сайтида Galaxy A20e, Galaxy A40 ҳамда Galaxy A90 моделлари ҳақида саҳифалар пайдо бўлгани ҳақида яқинда маълумот бергандик. Энди эса шулардан бирининг рендер сурати ҳам интернетга чиқди.

ЎҚИНГ: Galaxy A40 кутилганидан арзонроқ чиқяпти, хусусиятлари билан танишинг

TrendingLeaks ресурси ҳали тақдим этилмаган Samsung Galaxy A40 моделининг расмини эълон қилди. Аммо бу расмий фото эмас, балки «сизиб чиққан» маълумотлар асосида тайёрланган концептуал рендер суратдир. Шунга қарамасдан, бу расм ушбу моделнинг ташқи кўриниши ҳақида маълумот бера олади.

Суратга кўра, Samsung Galaxy A40 уч модулли бош камерага, шунингдек, ромсиз экрандаги томчисимон «кемтик»ка жойланган селфи-камерага эга. Бундан ташқари, маълумот манбаси ушбу моделнинг 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга эканини ҳам тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг ҳамёнбоп Galaxy A2 Core смартфони билан илк танишув!

FCC маълумотлар базасида акс эттирилишича, Samsung Galaxy A40 диагоналига 5,7 дюймлик экран билан жиҳозланган. Exynos 7904 чипи базасида ишловчи мазкур девайс Android 9.0 Pie операцион тизим талқини билан тақдим этилади.

Мана бу расмда эса Samsung Galaxy A40 моделининг орқа томони «жонли» акс эттирилган:

Тўғри, ҳозирча Galaxy A40’нинг намойиш санаси ҳам маълум эмас. Бироқ глобал бозорга тақдим этилган турли моделлардаги Samsung телефонларини аллақачон 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд. Бундан ташқари, мазкур интернет-дўкондан товар харид қилсангиз, шу кунларда амалда бўлган «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!