Ҳамёнбоп Galaxy A50, Galaxy A30 ва Galaxy A20 смартфонлари илк «жонли» суратларда!

  •   DiMaX
  •  5746
  •  19.02.2019 09:01

Ҳамёнбоп Galaxy A50, Galaxy A30 ва Galaxy A20 смартфонлари илк «жонли» суратларда!

Жанубий кореялик етакчи корпорациянинг Galaxy A туркумидаги смартфонлари ўрта нарх тоифасига мансуб. Бироқ бозордаги рақобатни ҳисобга олиб, Samsung уларни имкон қадар арзон тақдим этиш ҳаракатида.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қарши кураш: Samsung энди 118 доллардан бошланувчи Galaxy A смартфонларини чиқаряпти!

Кеча интернетда Samsung Galaxy A50 ҳамда Galaxy A30 моделлари орқа томонидан кўрсатилган «жонли» расм пайдо бўлди. Булардан биринчиси учта, иккинчиси эса иккита объективли бош камерага эга эканлиги тасдиқланди:

Шунингдек, Galaxy A30 корпусининг орқа панелида дактилоскопик датчик ҳам мавжуд, Galaxy A50 моделида эса у экранга интеграция қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Флагманчасига AMOLED-экранли Galaxy A50’нинг янги жиҳатларини FCC ошкор этди

Булардан ташқари, 91mobiles нашри ушбу сериянинг яна битта вакили – Galaxy A20 корпусининг орқа қопқоғи акс этган «жонли» суратни ҳам эълон қилди. Унда тикка жойлашувчи қўш камера ҳамда фоточақноқ учун очилган ўйиқларни кўрамиз, бармоқ изи сканери учун эса жой қолдирилмаган:

Шунингдек, корпуснинг пастки қиррасида қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳамда micro-USB порти ҳам бўлиши маълум:

Ўрта нархли туркумдаги бошқа смартфонларидан фарқли равишда, Galaxy A20 моделининг техник хусусиятлари ва қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум. Samsung Galaxy A50, Galaxy A30 ва Galaxy A10 смартфонлари эса яқин кунлар ичида – MWC 2019 кўргазмасида намойиш этилади.

ЎҚИНГ: Селфи-камераси корпус ичидан чиқувчи илк Samsung смартфони – Galaxy A90 суратларда!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.