Ҳамёнбоп Galaxy J4+ ва Galaxy J6+ ҳам сотувга чиқди, нархлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  19522
  •  25.09.2018 18:08

Ҳамёнбоп Galaxy J4+ ва Galaxy J6+ ҳам сотувга чиқди, нархлари билан танишинг!

Жанубий кореялик техногигант ўзининг ҳамёнбоп Galaxy J туркумини бутунлай тўхтатмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқаляпти. Аммо ўтган ҳафта у шу сериядаги иккита қурилмасини намойиш этди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy J4+ ва J6+: бир йўла иккита арзон смартфон

Бугун – 25 сентябрь куни эса шу икки моделдаги смартфон ҳам Ҳиндистонда сотувга чиқди. Компания Galaxy J4+ русумли қурилмасига 150 АҚШ долларига тенг нарх белгилаган. Galaxy J6+ ҳам унча қиммат эмас – унинг қиймати 220 долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy J6+ кенг форматли 6 дюймли HD+ экранга эга. Унинг бармоқ изи сканери корпуснинг ён қиррасида жойлашган. Snapdragon 450 процессори ва 4 ГБ тезкор хотира билан ишловчи мазкур гаджет 64 гигабайтлик доимий хотирага эга. Унинг бош камераси қўшалоқ (13 Мп + 5 Мп), батареясининг ток сиғими эса 3300 мА/соатга тенг. Galaxy J4+ ҳам шунга ўхшаш хусусиятларга эга, фақат камераси якка моделли (13 Мп) ва дактилоскопик датчиги йўқ.

Афсуски, бу икки смартфоннинг глобал бозорга қачон чиқарилиши ҳозирча маълум эмас. Мазкур компаниянинг аксарият моделлардаги смартфонлари эса ўзимизнинг интернет-дўконимизда ҳам расмий кафолати билан савдога қўйилган. Уларга онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.