Ҳамёнбоп Galaxy J6 ва J4 смартфонларининг хусусиятлари маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  4647
  •  14.05.2018 10:41

Ҳамёнбоп Galaxy J6 ва J4 смартфонларининг хусусиятлари маълум бўлди

Жанубий кореялик гигантнинг ҳамёнбоп смартфонлар бозори учун тайёрлаётган Galaxy J4 ҳамда Galaxy J6 моделлари хусусида аввалроқ хабарлар берганмиз. Куни кеча SamMobile ресурси бу гаджетларнинг батафсил параметрларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Samsung Galaxy J4 (2018) тайёр: хусусиятлари, сурати ва видеоси!

Унга кўра, Samsung Galaxy J4 модели 5,5 дюймлик экранга эга бўлади. 1280х720 пикселли дисплейнинг тури эса ҳозирча номаълум. Смартфон Exynos 7570 процессори базасида, 2 ёки 3 гигабайтлик тезкор хотира билан ишлайди. Унинг асосий ва олд камералари тегишлича 13 ва 5 мегапикселли сенсорларга эга.

Унинг «ака»си – Galaxy J6 эса диагоналига 5,6 дюймлик, худди компаниянинг флагманлари каби Infinity Display дизайнидаги экранга эга. Телефон дисплейининг тасвир сифати 1480х720 пикселли бўлиши тахмин қилинаётир. Samsung бу девайсига ўз ишланмаси бўлган процессор – Exynos 7807 чипини ўрнатмоқда. Смартфоннинг модификацияси ва қайси бозорга мўлжаллаб чиқарилишига кўра хотиралари ҳар хил. Яъни, унга 2, 3 ёки 4 гигабайтлик тезкор ҳамда 32 ёки 64 гигабайтлик доимий хотира ўрнатилади. Телефоннинг бош камераси 13, селфи-камераси эса 8 мегапикселли датчиклар билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Samsung ҳамёнбоп, аммо флагманча экранли Galaxy J6 смартфонини эълон қилди

Ушбу ҳар иккала смартфон ҳам Android Oreo операцион тизими бошқаруви остида ишлайди ва 3000 мА/соатлик ток сиғимига эга аккумулятор билан жиҳозланган.

Galaxy J4 ҳамда Galaxy J6 моделларининг тақдимот ва бозорга чиқиш санаси ҳозирча номаълум, аммо Samsung’нинг кўплаб смартфонларини ўзимизда ҳам кафолат билан харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонлари нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади (2018 йил 7 май)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!