Ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг нархлари ва айрим жиҳатлари маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  6962
  •  10.12.2018 10:50

Ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг нархлари ва айрим жиҳатлари маълум бўлди

Келаси йилнинг бошида жанубий кореялик компания Galaxy M туркумидаги илк смартфонларини тақдим этиши кутилмоқда. Galaxy J, Galaxy On ҳамда Galaxy C туркуми ўрнига келувчи бу гаджетлардан бири ҳатто бенчмаркларда ўз кучини кўрсатишга ҳам улгурган.

ЎҚИНГ: Galaxy M20 смартфони Samsung‘нинг «кемтик» экранли илк модели бўлиши мумкин!

Кейинги пайтларда мазкур сериядаги илк иккита смартфон – Galaxy M10 ҳамда M20 моделларининг айрим техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлаётир. 91mobiles нашри эса, смартфонларнинг ишлаб чиқарилишига алоқадор манбаларга таянган ҳолда, уларнинг нархларини ҳам маълум қилди.

Маълумотга кўра, Samsung компанияси Galaxy M10 смартфонни учун тахминан 140 АҚШ доллари атрофида нарх белгилайди. Унинг «ака»си – Galaxy M20 модели учун эса 215 доллари ҳажмида тўлов сўралади. Тўғри, бу нархлар Ҳиндистон бозорига мўлжалланган – Samsung у ерда хитойлик рақобатчиларига қарши жиддий курашга киришган.

«Сизиб чиққан» хабарларга кўра, Galaxy M10 тезкор хотираси 3 гигабайтлик бўлиб, максимал 1.59 ГГц такт частотали Exynos 7870 процессорига эга. Samsung’нинг энг арзон смартфони бўлаётган ушбу модел ҳақида ҳозирча бошқа маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M20 ва Galaxy M30 – ҳамёнбоп смартфонларми ёки ўрта нархли?

Galaxy M20 борасида эса тафсилотлар бирмунча кўпроқ: у кенг форматли, Full HD+ форматидаги (2340х1080 пикселли) дисплейга эга. Девайснинг «электрон юраги» – Exynos 7885 процессори Mali-G71 MP1 график тезлатгичини ҳам ўз ичига олади. Унинг тезкор/ички хотираси тегишлича 3/32 гигабайтлик бўлиши айтилмоқда.

Ҳар иккала русумдаги смартфон ҳам Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Айни дамда Ҳиндистоннинг Ноида шаҳридаги заводда уларни оммавий ишлаб чиқариш давом этмоқда. Galaxy M туркумининг «биринчи қалдирғоч»лари 2019 йилнинг бошида тақдим этилади. Ҳозиргача бозорга чиққан Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!