Ҳамёнбоп Galaxy M30 тақдим этилди: учталик камера, 5000 мА/соатлик батарея!

  •   DiMaX
  •  4008
  •  28.02.2019 09:38

Ҳамёнбоп Galaxy M30 тақдим этилди: учталик камера, 5000 мА/соатлик батарея!

Samsung компанияси январь ойининг охирида янги туркумдаги Galaxy M10 ва Galaxy M20 русумли арзон смартфонларини намойиш этганди. Кеча – 27 февралда эса Galaxy M30 ҳам жаҳон оммасига кўрсатилди.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг бўлғуси бестселлери – Galaxy M30 савдога чиқиш санаси, «бели бақувват» Galaxy A50’нинг эса нархи маълум бўлди!

Олдинги иккита «ука»сида Infinity-V дисплей қўлланган бўлса, Galaxy M30 улардан фарқли равишда, худди Galaxy A30 ва Galaxy A50 каби Infinity-U экранга эга. Диагоналига 6.4 дюймлик Super AMOLED-дисплейнинг тасвир аниқлиги Full HD+ форматида (2280х1080 пикселлик).

Samsung ушбу смартфонини ўзининг саккиз ядроли Exynos 7904 процессори билан қуроллантирган. 14 нанометрлик технологик жараёнга асосланган ушбу чип 1.8 ГГц такт частотали иккита Cortex A73 ядроси ҳамда 1.6 ГГц.лик олтита Cortex A53 ядросини ўзида жамлаган.

Galaxy M30 селфи-камераси 16 мегапикселлик, бош камера эса уч модулли. Унинг асосий модули 13 мегапикселлик (f/1.9), иккинчиси – 5 мегапикселлик тасвир чуқурлиги сенсори, учинчиси ҳам 5 мегапикселлик, аммо кўриш бурчаги 123 даражали кенг бурчакли объективдир.

Мазкур қурилма тезкор/доимий хотира ҳажмига кўра икки хил – 4/64 ГБ ва 6/128 ГБлик модификацияларда ишлаб чиқарилади. Ҳар иккаласида ҳам 512 гигабайтгача ҳажмли microSD картаси уячаси бор. Шунингдек, Galaxy M30 замонавий USB-C порти, NFC модули, бармоқ изи сканери, қулоқчин тирқиши ва Bluetooth 5.0 интерфейси билан жиҳозланган. Унинг нақ 5000 мА/соатлик аккумулятори эса 15 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга. Смартфон Experience UI 9.5 график қобиғи остидаги Android 8.1 Oreo тизим талқинига эга, кейинроқ Android Pie’гача янгиланади.

Samsung ушбу моделини 7 мартдан Ҳиндистонда сота бошлайди, нархлари эса 210 доллардан бошланади. Galaxy M30 корпуси рангига кўра икки хил – қора ва мовий (ҳар иккаласи градиент тусли) вариантларда таклиф этмоқда. Уларнинг бошқа мамлакатлар бозорига қачон чиқарилиши ҳозирча номаълум. Айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!