Ҳамёнбоп Galaxy смартфони тақдим этилди

Ҳамёнбоп Galaxy смартфони тақдим этилди

Бугун Samsung компанияси Ҳиндистонда Galaxy F13 смартфонини тақдим этди. Янги қурилма кўп жиҳатдан Galaxy M13 моделига ўшаб кетади. Асосий фарқ F13 қурилмаси каттароқ 6,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

Қурилмага Exynos 850 чипи ўрнатилган бўлиб, у 4ГБ тезкор хотирага эга. Смартфоннинг доимий хотирасини microSD картаси билан 1ТБ гача узайтириш мумкин. 

Смартфонга FullHD+ резолюциядаги 6.6 дюймли LCD дисплейи ўрнатилган. Унинг юқори қисмида томчисимон шаклдаги 8МП селфи камера ўрин олган. 

Орқа панелда 50МП асосий, 5МП ультракенг ва 2МП сатҳ камералар ва битта LED чироғи жойлашган. 6,000 мАс аккумулятор 16 ваттда қувват олади. Шунинг учун қувватлаш жараёни бироз узоқ вақтга чўзилиши мумкин. 

Галахй F13'га икки SIM-карта қўйиш мумкин. Қурилма бир картадан иккинчисига автоматик равишда маълумотларни ўтказиш имкониятига эга. Компания маълумотларига кўра, бундай арзон нархдаги қурилмаларда олди бундай функция йўқ эди.

Смартфон Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4 график қобиғида ишлайди. Унинг Waterfall Blue, Nightsky Green ва Sunrise Copper рангли турлари тақдим этилди. 

Қурилманинг нархи қуйидагича:

64ГБ - 155 доллар

128ГБ - 167 доллар

Қурилма 29 июнь санасида сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Book S 12.4 планшети тақдим этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!