«Ҳамёнбоп» iPhone Xr ҳам намойиш этилди – Face ID юз сканерига эга энг арзон айфон!

  •   DiMaX
  •  3338
  •  13.09.2018 11:47

«Ҳамёнбоп» iPhone Xr ҳам намойиш этилди – Face ID юз сканерига эга энг арзон айфон!

Apple корпорацияси 2018 йилнинг 12 сентябрь куни, ўз штаб-квартираси ёнида жойлашган Стив Жобс номидаги Театрда тақдимот тадбирини ўтказди. Унда энг кутилган гаджетлар – янги авлод айфонлари эди.

ЎҚИНГ: Энг илғор процессор ва кучли камерага эга iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max тақдим этилди (+видео)

«Олмали» корпорация бу тадбирда икки моделдаги энг илғор айфонлари– iPhone Xs ва iPhone Xs Max’дан ташқари, iPhone Xr русумли нисбатан ҳамёнбоп смартфонини ҳам тақдим этди. Лекин ҳам флагман моделлардаги каби кучли процессор ва тўлақонли Face ID юз сканерига эга.

iPhone Xr смартфони (аввалги хабарларда iPhone Xc деб ҳам номланган) диагоналига 6,1 дюймлик IPS-экранга эга бўлиб, дисплейининг тепа қисмида «кемтик» мавжуд. Ушбу «ўйиқ»да олд камера ва TrueDepth тизими датчиклари ўрнатилган, яъни бу йилги арзон айфон ҳам, худди iPhone Xs флагманларидаги сингари юзни таниш – Face ID технологияси билан таъминланган.

Флагман моделлардаги каби, мазкур айфонга ҳам 7 нанометрлик технологик жараён асосидаги 8 ядроли Apple A12 Bionic процессори ўрнатилган.

Ушбу моделнинг асосий камераси якка сенсорли, аммо у анча илғор ва сифатли. 12 мегапикселли бўлса-да, кўплаб дастурий алгоритмлар эвазига у ажойиб суратлар олишга қодир.

iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max флагманлари IP68 стандартига кўра сувдан ҳимоялангани сабабли 2 метргача сув остида ярим соатгача ҳам зарарланмай қола олади. iPhone Xr модели эса IP67 стандартидаги муҳофазага эга, яъни сувга тушганидан кейин қисқа муддат ўтиб, зиён етиши мумкин.

Apple ушбу смартфонини бир нечта ранглардаги, жумладан – қора, мовий, оқ, қизил ва сариқ тусли корпусларда ишлаб чиқаради. Доимий хотираси 64 гигабайт ҳажмли бўлган бошланғич iPhone Xr версиясига 749 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган. Мазкур смартфон учун олдиндан буюртма олиш 19 сентябрдан бошланса-да, илк харидорлар қўлига у 26 октябрдагина тегади.

Учта моделдаги янги айфонларнинг хусусиятларини таққослаб кўриш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Аввалги йилларда тақдим этилган айрим русумлардаги эса iPhone’ларни Ўзбекистоннинг исталган еридан онлайн харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги барча iPhone’лар нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 10 сентябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!