Ҳамёнбоп камерафонлар жанги: Xiaomi Mi A1 ва Honor 7X

Ҳамёнбоп камерафонлар жанги: Xiaomi Mi A1 ва Honor 7X

Xiaomi ҳамда Google компаниялари тақдим қилган Xiaomi Mi A1 ҳамёнбоп смартфони арзон бўлиш баробарида, кучли камерафон ҳам ҳисобланади.

Хитойлик ишлаб чиқарувчининг янги мобил алоқа воситаси металл корпус ва қўш сенсорли 12 + 12 Mp бирикувидаги флагман камерага эга бўлган. Девайснинг бу жиҳати iPhone 7 Plus'га ўхшаб кетади. Олинган суратларни қайта ишлаш учун махсус -- "сунъий идрок"технологияси татбиқ қилинган алгоритми ишлаб чиқарилган. 5 мегапикселли селфи-камерада ҳам суратни қайта ишлаш учун шундай инновацион алгоритм жорий қилинган. Шунингдек, камералар 2 карралик оптик яқинлаштириш функциясига ҳам эга бўлган.

Ишлаб чиқарувчи бош камера пикселининг 1,25 мкм.га ошгани, бу эса ҳозирги одатий сенсорлардан ёруғликни 56% га яхшироқ қабул қилиши ва натижада, сурат янада ёрқин чиқишини алоҳида қайд этган. Муҳим жиҳати бу гаджетда 4К сиғимли видео суратга олиш мумкин.

Xiaomi Mi A1 2 талқинда ишлаб чиқарилади. Унинг 4+64 ГБ талқини 12 сентябрдан 230 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган. Бугун юртимизда ушбу девайс  2 091 000 сўмдан сотилмоқда.


Huawei компанияси бир неча кун аввал Хитойда Honor 7X смартфонини тақдим қилган эди. Huawei Honor 7X 5,93 дюймли Full HD+ (2160 х 1080 пикселли), 2.5D эффектли қайрилма экрани билан ўзига хос. Шунингдек, унинг камера имкониятлари ҳам юқори.

Бош камера учун 16+2 Мп сенсорлар ҳамда селфи-камерага 8 Мп сиғимли сенсор танланган. Унинг селфи камерасининг ўзига хослиги -- "Портрет" режимини қўллаб-қувватлашида. Бироқ, унинг бош камераси 4К эмас, FullHD видео суратга олади.

Huawei Honor 7X девайсининг энг арзони (32 ГБ) халқаро бозорда 230 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Қуйидаги суратлар сифатига ўзингиз баҳо беринг:

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.