Ҳамёнбоп камерофон – Galaxy M60 илк «жонли» видеода!

  •   DiMaX
  •  992
  •  10.07.2019 10:20

Ҳамёнбоп камерофон – Galaxy M60 илк «жонли» видеода!

Samsung компанияси ҳамёнбоп смартфонларнинг Galaxy M туркумида бир қатор моделларни тақдим этиб улгурган. Ушбу сериянинг ҳали расман тақдим этилмаган навбатдаги вакили 48 мегапикселлик камерага эга бўлади.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат Galaxy M30s смартфонининг бошқача дизайнини фош этди!

Маълумотларга кўра, Galaxy M60 томчисимон кемтикли – Infinity-U экранга ҳамда орқа панелда жойлашган дактилоскопга эга. Қўшалоқ камерасидаги асосий модул – 48 мегапикселлик Sony IMX586 датчиги, иккинчи сенсорнинг аниқлиги эса 16 мегапикселни ташкил этади.

Ушбу смартфонни ҳиндистонлик инсайдер аллақачон синаб кўриб, видеосини YouTube-каналида эълон қилган:

Шуниси ҳам борки, айрим кузатувчилар ушбу видеони фейк дейишмоқда – унда кўрсатилган смартфон Galaxy M60 эмас, балки Realme 3 эмиш. Бироқ хитойликларнинг мазкур моделида камера фоточақноғи қўшалоқ модулнинг ўртасида эмас, балки остида жойлашган.

Galaxy M60 камерофонининг бошқа техник хусусиятлари ҳам, тақдимот вақти ва нархи ҳам ҳозирча маълум эмас. Аллақачон глобал бозорга чиққан аксарият Samsung телефонларини эса 619 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да барча Samsung смартфонлари арзонлашди, оқ Galaxy A50 ва A70 келди (2019 йил 9 июль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.