Ҳамёнбоп Meizu Note 9 тақдим этилди – Redmi Note 7 Pro рақиби кутилганидан бошқача экан!

  •   DiMaX
  •  2724
  •  06.03.2019 15:53

Ҳамёнбоп Meizu Note 9 тақдим этилди – Redmi Note 7 Pro рақиби кутилганидан бошқача экан!

Хитойнинг Meizu компанияси, ниҳоят, Meizu Note 9 смартфонининг расмий намойишини ўтказди. Айтиш керакки, ушбу модел Redmi Note 7 Pro’нинг асосий рақиби бўлиши кутилаётганди.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 Pro’нинг асосий рақиби – Meizu Note 9 тақдимоти расман эълон қилинди

Қизиғи шундаки, турли хабарларда ушбу моделнинг ташқи кўриниши ҳар хил тасвирланиб келарди. Куни кеча компания унинг расмий суратини эълон қилганди, тақдимотда эса у умуман бошқача бўлиб чиқди!

Хулласи калом, Meizu Note 9 диагоналига 6,2 дюймлик, селфи-камера учун томчисимон «кемтик»ли экранга эга. Корпус олд панелининг 89,23% майдонини эгаллаган дисплейнинг тасвир аниқлиги 2244х1080 пикселга тенг.

Смартфоннинг бош камераси қўшалоқ – унинг асосий модели 48 мегапикселлик Samsung GM1 датчиги бўлса, иккинчи оптик сенсорнинг аниқлиги 5 мегапикселни ташкил этади. Meizu Note 9 селфи ишқибозларига ҳам маъқул тушади – олд камераси 20 мегапикселлик.

Янги смартфоннинг аппарат таъминоти асосини Snapdragon 675 процессори ташкил этади. Уни 4 ёки 6 гигабайтлик тезкор, 64 ёки 128 гигабайтлик ички хотира билан чиқаришади. 4000 мА/соатлик аккумулятори 18 ваттлик қувват билан тезкор зарядлана олади.

ЎҚИНГ: Тугмачасиз ва тирқишсиз илк смартфон – Meizu Zero сотувга чиқди, нархи эса қўрққулик!

Meizu Note 9 компаниянинг Flyme 7.2 график қобиғи остидаги Android 9.0 Pie операцион тизими билан тақдим этилди. Унда анъанавий 3.5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳам сақланиб қолган, яна замонавий USB Type-C портига ҳам эга. Оқ, қора ва кўк рангларда таклиф этилувчи корпуснинг орқа панелида бармоқ изи сканери жойлашган. Ўлчами 153,1х74,4х8,65 миллиметрга тенг бўлиб, 169,7 грамм тош босади.

Компания Meizu Note 9 моделини хотира вариантларига кўра қуйидагича нархлаган: 4/64 ГБлик – 208 доллар, 6/64 ГБлик – 237 доллар, 4/128 ГБлиги ҳам – 237 доллар.

Meizu Note 9 модели Хитойнинг ўзида 11 мартдан савдога чиқарилади, унинг бошқа мамлакатлар бозорларига етказилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Компаниянинг Ўзбекистонда расман сотилаётган аксарият смартфонларини эса 770 000 сўмдан бошланувчи нархларда, бир йиллик муддатли кафолати билан Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Meizu смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 1 март) – акция доирасида ютуқ ҳам бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.