Ҳамёнбоп нархли Motorola Moto E20 смартфони тақдим қилинди

Ҳамёнбоп нархли Motorola Moto E20 смартфони тақдим қилинди

Европа бозори учун янги Motorola смартфони тақдим қилинди. Атиги 100 евро нархга эга смартфон компаниянинг энг арзон қурилмаларидан.

ЎҚИНГ: Dimensity 700 чипли Motorola Moto G50 5G чиқди

Moto E20 смартфони 6,5 дюйм диагоналли LCD экранга эга бўлиб, дисплей аниқлиги HD+ форматида. Юқорида жойлашган томчисимон тирқиш ичига 5МПлик селфи камера ўрнатилган. Орқа панелда эса 13МПлик асосий, 2МП сатҳ датчиги ва LED чироғи жойланган.

Смартфон Unisoc T606 процессори билан жиҳозланган бўлиб, 2ГБ оператив, 32ГБ доимий хотирага эга. Ташқи хотира учун microSD слоти ҳам мавжуд.

Қурилма Android 11 Go Edition тизимида ишлайди. 4,000 мАс сиғимли аккумулятор эса USB-C порти орқали 10 ваттда қувват олади. Смартфон, шунингдек, сув сачрашидан IP52 даражасида ҳимояланган.

Moto E20 келаси ойдан бошлаб Европада кулранг ва кўк рангларда сотила бошлайди.

ЎҚИНГ: Motorola Edge 20'нинг рендерлари пайдо бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!