Ҳамёнбоп Redmi 10X’нинг флагманча хусусиятлари: AMOLED-экран, 30 карралик зум ва барқарорлаштириш... (+«жонли» расм ва видео)

  •   DiMaX
  •  1578
  •  22.05.2020 12:00

Ҳамёнбоп Redmi 10X’нинг флагманча хусусиятлари: AMOLED-экран, 30 карралик зум ва барқарорлаштириш... (+«жонли» расм ва видео)

Xiaomi корпорацияси 26 май куни тақдим этаётган Redmi 10X 5G смартфонининг ҳар икки томонидан олинган расмларини чиқарганмиз. Redmi компанияси янги постерларда унинг яна бир қатор хусусиятларини ошкор этди.

ЎҚИНГ: 67 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига чиқадиган MIUI 12 глобал тақдимотини «жонли» кўрамиз! (моделлар рўйхати ва ҳавола)

Аввало, Redmi 10X туркумининг квадрокамераси суратга олинаётган тасвирни оптик барқарорлаштириш тизимига эга. Бундан ташқари, унга 4 карралик оптик ва нақ 30 карралик рақамли зум имконияти қўшилган!

Redmi 10X камерасига жорий этилган сунъий идрок технологиялари автоматик режимда ҳам аъло сифатдаги суратлар олиш имконини беради.

ЎҚИНГ: AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

Ушбу ҳамёнбоп смартфонда қўлланаётган флагманча технологиялардан яна бири – унинг экранида асосан қиммат моделларда қўлланадиган AMOLED-матрица ишлатиляпти.

 Redmi 10X нафақат иккита SIM-карта слотига эга, балки уларда бир вақтнинг ўзида 5G тармоғида бараварига ишлай олади – бунақаси ҳали бирорта флагманда ҳам йўқ!

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, бунга MediaTek компаниясининг янги Dimensity 820 процессори туфайли эришилган.

ЎҚИНГ: Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

Xiaomi янги маҳсулотлар бўйича директори Ван Тенг Томас (Wang Teng Thomas) ушбу смартфон ва янги авлод RedmiBook ноутбукининг тақдимотига тайёргарлик жараёнида олинган суратни улашган. Унда мана шу иккита янги девайс «жонли» тарзда акс эттирилган:

Бундан ташқари, таниқли инсайдер Мукул Шарма айнан Redmi 10X камерасида олинган видеони эълон қилган:

Эслатиб ўтамиз, ушбу 5G-смартфондан ташқари, тўртинчи авлодгача уяли алоқа тармоқларида ишловчи, янада арзон Redmi 10X 4G модели ҳам тайёрланган. Бу ва бошқа технология янгиликларини Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Redmi K30 ва K30 Pro арзонлашди, чунки Redmi X10, Redmi X10 5G ҳамда Redmi X10 Pro 5G тайёр!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.