Ҳамёнбоп Samsung смартфони бу тестда Honor, Xiaomi ва ҳатто Apple флагманларини енгди!

  •   DiMaX
  •  2755
  •  06.05.2020 17:56

Ҳамёнбоп Samsung смартфони бу тестда Honor, Xiaomi ва ҳатто Apple флагманларини енгди!

Samsung компанияси ўтган йилнинг декабрида ҳамёнбоп Galaxy A71 смартфонини тақдим этган эди. Яқинда эса унинг 5G-версиясини ҳам намойиш қилган, уларнинг ўзаро фарқи эса фақат процессоридадир.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

Galaxy A71 бош камераси имкониятларини аввалроқ баҳолаган профессионал сервис – DxOMark лабораторияси энди унинг селфи-камерасини текшириб кўрди. Буни қарангки, у анча юқори – жами 83 баллик натижа кўрсатди!

Мазкур смартфоннинг олд камераси суратга олишда 83 балл, видеога туширишда эса 82 балл олган.

ЎҚИНГ: Бу ҳамёнбоп смартфон DxOMark тестида Samsung’ни шарманда қилди!

Шу тариқа, DxOMark сервисининг селфи-камералар рейтингида Samsung Galaxy A71 модели кутилганидан анча баландроқ ўринни эгаллади.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, олд камера рейтингида у ўзидан анча қиммат бўлган Honor V30 Pro, iPhone XS Max, Galaxy S9+ ҳамда Xiaomi Mi CC9 Pro Premium Edition каби номдор флагманлардан юқорида турибди.

Galaxy A71 селфи-камераси текширувлари ҳақида батафсил маълумотни эса DxOMark сайтининг тегишли саҳифасидан (инглизчада) олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Энг қиммат флагман DxOMark рейтингида: Samsung бу шармандаликни кўтара олармикан?!. (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!