Ҳамёнбоп смартфон керакми? Марҳамат, Xiaomi Redmi 3S!

Ҳамёнбоп смартфон керакми? Марҳамат, Xiaomi Redmi 3S!

Оддий фойдаланувчилар ҳар доим аккумулятори кучли бўлган ҳамёнбоп смартфон излашади. Дарҳақиқат, гаджетга муккасидан кетмаган одамлар учун ҳамённинг “шўрини қуритмайдиган”, қувватни ҳам кўпга етадиган ва энг асосийси, ташқи кўриниши қимматбаҳо аппаратлардан қолишмайдиган қурилма керак. Xiaomi Redmi 3S мана шу таърифга жуда мос келади – талаб ва таклифлар асосида яратилган қурилма. Аммо, ростдан ҳам “Осмон ости мамлакати”да яратилган ушбу бестселлер таърифланганидек даражадами?

Xiaomi Redmi 3S смартфонининг техник тавсифи

  • Экран: TFT IPS, 5″, 1280×720, ҳажмдор, мультитач
  • Процессор: 64-бит саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 430, 1,4 ГГц
  • График тезлатгич: Adreno 505
  • Операцион тизим: Android 6.0
  • Оператив хотира: 2/3 ГБ
  • Ўрнатма хотира: 16/32 ГБ
  • Хотира картасини қўллаш: microSDXC
  • Алоқа: GSM 850/900/1800/1900 МГц || UMTS 850/900/1900/2100 МГц || LTE: 1, 3, 7, 20
  • SIM: micro-SIM + nano-SIM (қурама слот)
  • Симсиз интерфейслар: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n, Bluetooth 4.1
  • Навигация: GPS, ГЛОНАСС, BeiDou
  • Камералар: асосий — 13 Мп (чақноқ (вспышка), автофокус), олд (фронталь) камера — 5 Мп
  • Датчиклар: ёритилганлик, ҳаракатлар, микрогироскоп
  • Аккумулятор: 4100 мАс, бириктирилган(олинмайдиган)
  • Ўлчамлар: 139,3х69,6х8,5 мм
  • Вазн: 144 грамм

Қути ва комплектация

Аппарат яхши картондан ишланган кичикроқ қутида етказиб берилади. Ичида зарур бўлган ҳамма нарса бор, яъни: ток кучи 2А бўлган тармоқ қувватлантиргичи, micro-USB кабели, комбо-лотокни очиш учун “қистиргич” ва алоҳида жилдда йўриқномалар.

  

Ташқи кўриниш

Бир қарашда Xiaomi маҳсулотлари мухлиси ушбу аппаратда Redmi линейкаси вакилини таниб олиши қийин эмас. Олд томондан иккинчи авлоддан деярли фарқ қилмайди, фақат салгина катталашганини айтиб ўтиш мумкин холос.

  

Ҳимоя ойнаси бўйлаб хром пластикдан ишланган бўртма ингичка рамка ўтган, ойнанинг юқори қисмида эса сўзлашув динамигининг тешиги кўзга ташланади. Унинг ёнидан ёруғлик/яқинлик датчиклари ва фронтал камера ўрин олган. Пастида ёритилмайдиган учта сенсорли тугмача, марказдагисининг остига кўп рангли ёруғлик диодли индикатор яширинган.

  

Корпуснинг четлари бутун параметр бўйлаб жуда ажойиб тарзда текисланган. Қуйи ён томонида асосий микрофон ва micro-USB порт, юқорисида қулоқчин учун 3,5 мм.ли тешик, шовқинни босувчи қўшимча микрофон, ҳамда маиший техникани бошқариш учун ИК-порт жой олган.

  

Ўнг томонда пўлат тугмачалар бўлиб, улар овоз баландлигини созлаш ва қувват тугмаларидир. Улар бўртиб турган эргономикага эга. Шу боис, хатто жинси шимнинг чўнтагида пайтида ҳам бу тугмачаларини пайпаслаб сезиш мумкин.

Чап томонда – micro-SIM ва nano-SIM учун пластик махсус жой, иккинчи слотга сим карта ўрнига исталган ҳажмдаги microSDXC хотира картасини ўрнатиш мумкин.

Энг қизиқ нарсалар эса аппаратнинг орқа томонида жойлашган. Анодланган алюминийдан ишланган панель деярли бутун орқа юзани эгаллаган. Юқори ва пасти қисмида антенналарнинг пластик тешиклари бўлиб, уларга асосий динамикнинг тешиги ва ёруғлик диодли ёритгичли камеранинг блоги уланиб кетган.

Панелнинг аскетик тимсолини аппарат эгасининг кўрсаткич бармоқлари учун мўлжалланган бармоқ излари сканери тўлдиради. Блокдан чиқариш учун панелга бармоқ теккизилса кифоя. Шу боис, у жуда қулай, дейиш мумкин.

Эргономика

Redmi 3S`нинг энг асосий ютуқларидан бири корпуснинг нисбатан ихчамлиги ва оғирлигининг ҳам у қадар юқори эмаслигида (144 грамм) бўлиб, шу туфайли аппарат бемалол бир қўлда ҳам фойдаланиш, турли кийимларнинг чўнтагида олиб юриш ва нақ ярим соат давомида гаплашиш учун жуда қулай.

Аввал бошда сифат борасида эътирозлар туғилмади, аммо бир ҳафта фаол фойдаланилганидан кейин аппаратнинг орқа панелидаги юқори пластик уламада салгина ғичирлаган овоз пайдо бўлди. Бунинг устига пластикнинг алюминий асосда тайёрланганлиги сифатини ҳам юқори деб бўлмайди: уламаларда, ранда фарқлар сезилиб қолган, бу ҳол, айниқса, тилларанг вариантда яққол намоён бўлади. Ҳаммаси флагман маҳсулотларига жуда яқин, аммо яхшилаб кўздан кечириш керак, чунки ҳамёнбопликнинг қусурлари ҳам йўқ эмас.

Экран

Смартфонга беш дюймли, 1280х720 нуқта имкониятли, 297 ppi зичликни таъминлаб берувчи TFT-IPS матрица ўрнатилган. Бугунги кун талабларидан келиб чиққанда у қадар кўп эмас, аммо айрим пикселларни диққат билан қарамасдан кўриб бўлмайди.

Ранг сифати яхши, умуман олганда, экрандаги тасвир sRGB ранг майдонига жуда яқин, хатто оқ рангнинг баланси ҳам 7800K атрофида, аммо контрастнинг салгина етишмовчилиги ва қора рангнинг кўплиги кўзга ташланади. Аммо бу ҳол фойдаланиш қулайлигига таъмир қилмайди – кўриш бурчаклари кенг, ёритгичнинг ёруғлик диапазони эса тунда ҳам инверсиясиз ўқиш, кундузи эса қуёш тикка тушиб турганда ҳам видео кўриш имконини беради.

 

Смартфоннинг сенсорли ҳимоя ойнаси эҳтиётламай фойдаланишга чидаб беради, яхши олеофоб қопламага эга ва бир вақтнинг ўзида ўнтагача тегишни сеза олади.

Интерфейс

Xiaomi Redmi 3S смартфони MIUI 7.5 қобиқли модификацияланган Android 6.0 операция тизими бошқарувида ишлайди. Интерфейс тузилишида иловалар менюси қистирмаси мавжуд эмас, барча ёрлиқлар виджетлар ёнида ишчи столда жойлашган. Анимация жуда кўп, аммо ишлаш тезлигига эътироз йўқ: ҳаммаси тез ва яхши ишлайди. Яхши жиҳатлари – илғор мавзулар ва Wi-Fi га уйғун сингиб кетадиган обойлар бор, уларни фондаги тасвирни танлаб мустақил равишда ўчириш мумкин.

  

Созламалар қистирмаси анчайин ноодатий тарзда тузилган: иловаларнинг параметрлари ва батарея иши “Прочее”га жойланган, овоз ва имо-ишораларга эса кўп эътибор қаратилган. Диққат билан қараганда, бошқарувда жуда кўп қизиқарли жиҳатларни кўриш мумкин, сканер учун бармоқ изларини қўшиш, фойдаланишингиз характерига қараб қўшимча фарқларни юклаш мумкин.

Тизимдаги клавишларнинг безалиши ҳаваскор учун мўлжалланган, айниқса, Qwerty`да тимсолларни киритиш борасида. Аммо ҳеч нарса Holo от Android`ни танлашга халақит бермайди.

  (1)

Хотирани тозалаш иловаси – мессенжерларда мос тарздаги Push-хабарномаларни олишнинг муҳим элементидир. Бу ўринда дастурнинг умуммий созламаларида кўриб бўлмайдиган қистирмани диққат билан ўрганиб чиқиш керак.

Муваффақиятли жиҳатлар сифатида яна асосий иловаларнинг, файллар диспетчери ва об-ҳаво/тақвим интерактив ёрлиқлари  фирма услубида ишланганини қайд этиб ўтиш керак. Умуман олганда, MIUI нинг бошқа кўплаб жиҳатлари хусусида батафсил сўз юритиш мумкин, аамо фирма услубидаги плеер ва FM-радиога тўхталиб ўтмасак бўлмас.

  

Аппаратнинг ишлаши

Xiaomi redmi 3s ни техжараён асосида яратилган янги Qualcomm Snapdragon 430 чипсетида ишлайди. 1.1–1.4 ГГц частотали тўрт ядроли Cortex-A53 ва Adreno 505 график тезлаткичини чипнинг юраги дейиш мумкин. Тезкор хотира қурилмаси ҳажми бевосита юкланган хотирага боғлиқ. Тестдан ўтказилган апраратда 2 ГБ оператив хотира ва 16 ГБ юкланган хотира мавжуд эди. Хотирани исталган ҳажмдаги microSDXC карталари билан ошириш мумкин, шунингдек USB-OTG акссесуарларидан ҳам фойдаланса бўлади.

  

Кундалик фойдаланишда аппарат ўзини яхши томонлан кўрсатди, исталган иловаларда енгил ва тез ишлади, хотира камлиги сезилмади. Умуман олганда, webсёрфинг ишқибозлари 3ГБ тезкор хотира қурилмаси ва 32 ГБ юкланган хотирали версияга эътибор қаратишни маслаҳат берамиз.

Чипсетнинг ҳамёнбоплигига қарамай, бенчмаркларнинг синтетик ўлчовлари натижалари жуда яхши чиқди ва ишлаш тезлиги борасидаги умумий таассуротларни тасдиқлади.

 

Ҳақиқий иш фаолиятини текшириш учун стандарт ўйинлар тўплами танланди.

Локал ва тармоқ плеерлари орқали видео кўришда ҳам ҳеч қандай муаммо юзага келмади.

Бармоқ излари сканерининг ишини алоҳида мақтаб қўйиш керак. Корпуснинг орқа томонида жойлашгани боис сканерни доимий равишда артиб туриш шарт эмас ва фойдаланувчининг бармоқ изларини дарров таниб олади.

Redmi 3S телефонининг сифат кўрсаткичиларидан яна сигнални қабул қилиш даражасининг яхшилиги ва сўзлашув динамиги овозининг сифатли ва баланд эканлигини айтиб ўтиш мумкин. Аммо микрофоннинг ишига суҳбатдошларда эътирозлар туғилди. Шунингдек, вибромоторнинг кучсиз ғинғиллаши ҳам эътироз уйғотади. Қолган жиҳатлардан эса динамик у қадар ёмон эмас: баландлик захираси камроқ, лекин товуш тоза чиқади.

Қулоқчиндаги овоз сифати Qualcomm`нинг аввалги ҳамёнбоп чипсетларига яқин. Фирмага оид гибрид қулоқчинлар билан баландлик захираси кам, аммо АЧХ равон ва яхши. Кўп жиҳатдан деталларнинг ва паст частоталарни узатишнинг етишмовчилиги сигнал чиқиши қувватининг пастлиги билан изоҳланади, чунки улама қулоқчинлар баланд овозда, аммо чийиллаб овоз чиқаради. Қулоқчинларга фирмага оид созламаларда ҳеч қандай мўъжиза юз бермайди: худди эквалайзернинг V-симон пресетидаги каби деталлилик йўқолади.

Камера

Аппаратнинг кучли жиҳатларидан бири – асосий 13Мп камера (автофокус, ёритгич) ва селфи учун фронтал 5Мп модулнинг тандемидир.

Камера билан ишлаш бўйича интерфейс атоматик режимни таклиф этади ва ушлаб туриш ҳамда оқ ранг ҳароратининг қўлда бошқариш созламаларига эга эмас. Аммо бошқа кўплаб параметрларини бир-икки тегиш билан ўрнатиш мумкин.

Кундуз куни кўчада тасвир олишда суратлар жуда чиройли ва сифатли чиқади.

Бино ичида суратга олганда эса дарров ёруғлик кучи етишмаслиги сезилиб қолади. Шу боис, фақат яхши ёритилган хоналардагина сифатли суратлар олиш мумкин.

Кечаси кўчада сурат олишда кўз алданиб қолиши мумкин: вилоискатель экранида ҳаммаси яхши кўринади, аммо олинган суратлар ҳақида бундай дейиш қийин.

Ёритгичининг ўртача қувватга эгалиги боис, йирик пландаги суратлар нисбатан яхши ва сифатли чиқади.

Умуман олганда, умумий ва йирик пландаги суратлар ёмон чиқмайди, фокуснинг минимал масофаси ҳам беш сантиметрдан ошмайди.

Бино ичида матнни тасвирга тушириб олишда ҳам муаммо бўлмайди.

Аппаратнинг олд камераси ҳам юқорироқ синфга мансуб кўплаб девайслардан асло қолишмайди.

HDR режимида сурат олишда, автоматика RAW-параметрларни ҳам созлайди, натижада суратлар бир қадар бадиий чиқади. Унинг самарадорлигини мисоллардаги осмон детализациясини солиштириб билиб олиш мумкин.

HDR режимидаги расм

HDR режимида олинмаган расм

Панорамаларни суратга олишнинг қулай режими мавжуд, аммо бундай суратлар паст ўлчамда сақланади.

Самартфон 30 к/с частотада FullHD видео ёзиш имконини беради. Роликлар сифати ушбу синфга мансуб қурилмалар учун хос. Буни мисоллардан ҳам кўриб олиш мумкин.

Симсиз интерфейслар

Смартфон битта радиомодул ва  SIM-карта учун иккита слот билан жиҳозланган, уларнинг бири LTE-тармоқларда ишлаши мумкин.

Алоқнинг симсиз модуллари тўплами ҳамёнбоп: Wi-Fi IEEE 802.11n (ас ни кўтармайди), Bluetooth 4.1, ИК-порт. Сигнални қабул қилиш сифати яхши, гарнитура ва ташқи колонкалар билан аппарат муаммосиз ишлайди.

Автоҳаваскорлар учун тахминан 40 сонияда ишга тушириладиган GPS/ГЛОНАСС/BeiDou бўйича йўлдош орқали навигациядан фойдалани олиш имконияти мавжуд. Жойни белгилашнинг аниқлиги яхши даражада, тунеллардан чиқишда фаолият бир неча сония ичида тикланади.

Автоном ишлаш

Оғирлиги 144 грамм бўлган ихчам металл смартфонда 4100 мАс ли улкан аккумуляторнинг бўлиши – камдан кам учрайдиган ва яхши ҳодиса. У 2,5 соат ичида тўлиқ қувват олади.

Қизиғи, ушбу қувват икки сутка давомида бир соат сўзлашув, бир соат webсёрфинг ва мессенжерлар, икки соат ўйинлар ва қулоқчин орқали 10 соат мусиқа эшитиш учун бемалол етади. Кўп фойдаланмаганда эса бу қувват бемалол 3-4 кунга ҳам етиши мумкин. PCMark даги текширувлар бу натижаларнинг тўғрилигини тасдиқлайди.

  

WoT:Bitz да ўйинлар борасида эса шуни айтиш мумкинки, бир сота ичида батареянинг қуввати 19 фоизга камайди, стандарт проигривателда эса 13 соат видео кўриш мумкин. Демак, Redmi 3S билан қувватлаш қурилмасини ёнингизда олиб юришга ҳожат қолмайди.

Аппаратнинг афзал жиҳатлари сифатида аъло даражадаги автономлик, сифатли суратлар, тезкор бармоқ сканери, яхши экран ва яхши овозни келтириш мумкин. Албатта қурилмада маълум камчиликлар ҳам мавжуд: паст овозли микрофонлар, кучсиз вибромотор, сенсорли клавишларни ёритиш чироқларининг йўқлиги, Wi-Fi ac.ни қўллай олмаслиги ана шулар жумласидан.

Хулоса

Xiaomi Redmi 3S, шубҳасиз, бу йилнинг энг ёрқин ҳамёнбоп девайсларидан биридир. Ихчамлик, чиройли кўриниш, бармоқ изларининг тезда сканер қилиниши, мультимедиа тўпламининг яхши сифати ишлаш вақти билан қўшганда – ўзингни қиммат аппарат тутаётгандек ҳис қилиш имконини беради. Агар ишланиш сифати борасида яна озгина иш олиб борилсами, идеал даражадаги қурилма юзага келган бўларди.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

xiaomi.uz $159 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!