Ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталигида яп-янги лидер! (Antutu, 2021 йил май)

  •   DiMaX
  •  969
  •  11.06.2021 13:55

Ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталигида яп-янги лидер! (Antutu, 2021 йил май)

Куни кеча AnTuTu бенчмаркида май ойидаги текширувлар натижалари асосида тузилган энг қудратли флагманлар рўйхатини эълон қилган эдик. Мазкур жамоа ҳамёнбоп смартфонлар орасида энг тезкорларининг ҳам рейтингини чиқарган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Турли нарх тоифаларидаги энг зўр смартфонлар – бешта рейтингда! (AnTuTu, 2021 йил май)

Юқорида санаб ўтилган учта рейтинг ҳам Хитойдаги фойдаланувчиларнинг AnTuTu бенчмаркида амалга оширган тестлари натижаларига асосланган эди. Мазкур сервис жамоаси бутун дунёдаги смартфонлар эгаларининг текширувлари асосида энг кучли флагманларнинг глобал рейтингини ҳам тақдим қилган ва энг қудратли Android-процессор – Snapdragon 888 базасидаги энг арзон смартфон ғолиб бўлган!

Бенчмарк жамоаси яна ҳамёнбоп смартфонларнинг ҳам самарадорлик бўйича глобал ТОП-ўнталигини эълон қилди. Кейинги бир неча ой давомида юқори ўринлардан тушмай келаётган моделларни енгиб, унда Xiaomi Mi 11 Lite 5G қурилмаси рейтинг етакчисига айланди. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Qualcomm компаниясининг энг янги – Snapdragon 780G процессори айни мана шу моделда дебют қилган. Xiaomi ушбу арзонлаштирилган флагманни мартнинг охиридаги мега-тақдимотида намойиш этган эди.

Май ойи рейтингида кучли учликка Huawei Nova 7 ҳамда Honor 30 моделлари (тегишлича 460 141 ва 457 220 балл билан) кирган.

ЎҚИНГ: «iQOO 7, тахтни бўшат!» – AnTuTu’да янги рекордчи пайдо бўлди

Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон рўйхатига яна қуйидаги гаджетлар кирган:

  1. Huawei Nova 7 SE (416 318 балл)
  2. Samsung Galaxy A52 5G (387722 балл)
  3. Xiaomi Mi 10T Lite 5G (386018 балл)
  4. Realme 7 5G (384 549 балл)
  5. Google Pixel 5 (380 524 балл)
  6. Vivo v21 5G (378 682 балл)
  7. Realme X7 5G (377 303 балл)

Ушбу рейтинг 2021 йилнинг 1-дан 31 май санасигача AnTuTu бенчмаркида камида минг марта тест қилинган смартфонларнинг ўрта ҳисобдаги (энг юқори эмас) натижалари асосида шакллантирилган.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Май ойида эгасини рози қилган смартфонлар рейтингида бултурги флагманлар етакчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.