Ҳамёнбоп ва кучли флагман – Poco M2 Pro сурати ҳамда намойиш куни расман эълон қилинди (видео)

  •   DiMaX
  •  767
  •  01.07.2020 12:57

Ҳамёнбоп ва кучли флагман – Poco M2 Pro сурати ҳамда намойиш куни расман эълон қилинди (видео)

Xiaomi корпорациясининг Poco суббренди аввалроқ Poco F2 Pro флагманини тақдим этган. Бироқ у буткул оригинал эмас, балки Хитойда тақдим қилинган смартфон – Redmi K30 Pro моделининг қайта номланган версиясидир. Ундан кейин эса...

ЎҚИНГ: Poco M2 Pro смартфони ҳам тайёр – у қайси моделнинг клон экан?

Мазкур бренднинг навбатдаги смартфони Poco M2 Pro деб номланиши ҳақидаги гап-сўзлар расмий тасдиғини топди. Компания боягина Twitter орқали унинг номини ва тақдимот санасини эълон қилди:

Демак, Poco M2 Pro моделини 7 июль куни Ҳиндистонда, маҳаллий вақт билан кундузги соат 12:00 да бошланувчи онлайн тадбирда тақдим қилишади.

ЎҚИНГ: Бор-йўғи 84 доллардан бошланувчи Redmi 9A ва Redmi 9C тақдим этилди!

Биз эса смартфоннинг ҳозирча фақат ташқи кўринишини аниқлай оламиз: унинг орқа панелида Redmi Note 9 туркуми вакиллари ҳамда Redmi 10X модели дизайнида квадрокамера бор.

Flipkart дўконидаги махсус саҳифада эса Poco M2 Pro смартфонининг тезкор қувватлаш технологиясига ҳамда ишлаш самарадорлиги юқори эканлигига ишора қилувчи яна иккита видео мавжуд.

Poco M2 Pro’нинг модел идентификатори (Declaration ID) бошқа – Redmi Note 9 Pro идентификатори билан бир хил, яна бошланғич кодлари ҳам айнан шунақа. Инсайдерларга кўра, Poco M2 Pro техник хусусиятлари ҳам ҳам уники билан бир хил: Qualcomm Snapdragon 720G процессори, 6,67 дюймлик дисплей, 5020 мА/соатлик аккумулятор, 16 МПлик олд ва тўрт модулли (48+8+5+2 МП) бош камералар.

ЎҚИНГ: Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон (компания раҳбари наздида)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!