Ҳақиқатан ЧЕКСИЗ тунги интернет энди икки карра арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  14374
  •  30.07.2020 10:44

Ҳақиқатан ЧЕКСИЗ тунги интернет энди икки карра арзонлашди!

Аввалроқ Билайн компанияси тўртинчи авлод уяли алоқа стандартидаги интернет фойдаланувчилари учун ҳар ойда 4 гигабайтгача бонуслар бера бошлаган эди. Яқинда эса мазкур уяли алоқа оператори атиги 10 минг сўмдан бошланувчи ЧЕКСИЗ интернет жорий этган.

ЎҚИНГ: Қабул қилувчи телефонида сақланмайдиган SMS юборишни биласизми?

Энди бўлса Beeline ўз абонентлари учун яна битта хушхабарни улашди: тунда интернетдан чексиз фойдаланиш имконини берувчи «Do It!» хизмати 2 бараварга арзонлаштирилган. Яъни, ушбу оператор абонентлари кунига атиги 5 000 сўм эвазига тунда ҳақиқий чексиз интернетдан фойдалана оладилар!

Айтиш керакки, «Do It!» хизмати доирасидаги чексиз интернет соат тунги 01:00 дан то эрталабки 08:59 гача амал қилади. Унинг бошқа шартлари билан батафсил танишиш учун мазкур ҳавола ёрдамида оператор сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!