Ҳақиқий баҳосини энди топди: АҚШда биткоин 1 доллардан сотилмоқда

  •   Saroy
  •  808
  •  13.09.2018 11:37

Ҳақиқий баҳосини энди топди: АҚШда биткоин  1 доллардан сотилмоқда

Ҳар доим ўзгариб турадиган криптовалюта дунёсидаги янгиликларнинг энг яхшиси яқинда эълон қилинди. Тасаввур қилинг, шоколаддан қилинган рақамли валюта, у сизга ҳеч қачон панд бермайди.

Frankford кондитерлик компанияси ишлаб чиқарган биткоинлар, бу  олтинрангдаги фольгага уралган 400 граммли сутли шоколадлардир. Унга дунёдаги энг машҳур кримтовалюта логотипи  туширилган. Шококоинлар шаклан барчамиз болалик чоғимизда кўп кўрган  шоколадли медалчаларни эслатади. Лекин, энди бемалол дўстларингизга бир ёки икки килограмм аъло даражадаги ширин биткоинларни совға қилсангиз бўлади....

Энг муҳими унинг нархида. Frankford чиқарган биткоинлар ҳақиқий рақамли биткоиндан анча арзон. Ҳақиқий рақамли биткоин нархи ўтган йил декабрь ойида 20 000 доллардан ошганди, энди эса тахминан 6240 доллар атрофида сотилмоқда.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!