Ҳар дақиқада 1733 доллар ишлаб топаётган етти йиллик бу ўйин сизни ҳам қизиқтиради!

  •   DiMaX
  •  1342
  •  14.08.2021 13:58

Ҳар дақиқада 1733 доллар ишлаб топаётган етти йиллик бу ўйин сизни ҳам қизиқтиради!

NetBet компанияси сўнгги икки йилдаги энг сердаромад ўйинлар борасида тадқиқот ўтказди. Маълум бўлишича, Grand Theft Auto 5 (ёки GTA V) ўйини ҳозиргача кунига икки ярим миллион доллардан ошиқ даромад келтираётган экан!

ЎҚИНГ: Вақтинча бепул тарқатилаётган GTA V ўйинини ўта реалистик версияда чиқаришди! (видео ва ҳавола)

Тадқиқот натижаларига кўра, 2020 йил давомида Grand Theft Auto V келтирган даромад 911 миллион АҚШ долларига тенг экан. Бу эса 2019 йилдагига нисбатан 53,11 фоизга юқори кўрсаткичдир. Ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, GTA V ҳар куни 2,5 миллион доллар ишлаб топмоқда. Яъни, бу – ҳар дақиқада 1733 доллар, деганидир!

Rockstar Games ўйин студияси ва Take-Two нашриёти Grand Theft Auto VI анонсига шошилмаётгани энди тушунарли бўлди. Яъни, эскириб боришига қарамасдан, мазкур ўйиннинг бешинчи қисми ҳалиям юқори даромад келтирмоқда – янгисини чиқаришга на ҳожат!? Умуман, етти йил аввал чиққан GTA V тарихдаги энг муваффақиятли кўнгилочар лойиҳага айланган.

Rockstar Games ҳамда Take-Two бу ўйиндан қанча «соққа қил»ишаётганини ўзлари ошкор этишмайдм. Улар фақат GTA V неча нусха сотилгани ҳақидаги рекордларни айтиб мақтанишади, масалан, 2020 йилда уни 20 миллионлик тиражда сотишган. Тақдим этилганидан буён сотилган жами Grand Theft Auto V нусхалари эса 140 миллиондан ошиб кетган.

ЎҚИНГ: Энг кўп «соққа» келтирган мобил ўйинлар: июлда ғолиб нақ $299 млн ишлаб олган!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!